ГУЛИ ХОНИМ ШАЙХ ЖОНДОРДА

ГУЛИ ХОНИМ ШАЙХ ЖОНДОРДА

Жондор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Таълим сифатини яхшилаш бугунги куннинг долзарб вазифа сифатида алоҳида ўрин эгаллайди. Республикамиз миқёсида таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини бериши шубҳасиз. Бу йўналишда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган чет элда истиқомат қилувчи ватандошларимиз ҳам анчагина.

Юртимизда инглиз тилини ўргатишга ихтисослашган ўқув марказини ташкил этиб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Тошкент шаҳрида “LONDON COLLEGE OF ENGLISH” марказини ташкил этган марказ раҳбари Гули Хоним Шайх Жондор туманида бўлди.

Гули Хоним тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабда инглиз тилига қизиқиши юқори бўлган иқтидорли қизлар билан учрашди. 

Самимий руҳда ташкил қилинган ушбу тадбирда иштирокчилар инглиз тили бўйича ўз билим ва салоҳиятларини намоён қилишди. Инглиз тилида саҳна кўриниши, Буюк Британия Қироллиги бўйича саволларга жавоб ҳамда эркин мавзуда баҳс шулар жумласидандир.

Тадбир қизғин баҳс ва мунозаларга бой бўлиб, ўз навбатида инглиз тили фани ривожига ҳисса қўшиб келаётган бир қатор ўқитувчиларга Гули Хоним Шайх эсдалик адабиётларни тақдим этди.

Жондор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати




Report Page