GTL ҚУРИЛИШ МАЙДОНИГА КОРЕЯ ЭКСПОРТ-ИMPORT БАНКИ (KEXIM) ВА КОРЕЯ САВДО СУҒУРТА КОРПОРАЦИЯСИ (K-SURE) ВАКИЛЛАРИ ТАШРИФ БУЮРИШДИ

GTL ҚУРИЛИШ МАЙДОНИГА КОРЕЯ ЭКСПОРТ-ИMPORT БАНКИ (KEXIM) ВА КОРЕЯ САВДО СУҒУРТА КОРПОРАЦИЯСИ (K-SURE) ВАКИЛЛАРИ ТАШРИФ БУЮРИШДИ


«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг KEXIM ва K-SURE ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Корея экспорт-импорт банкининг директор ўринбосари Кох Жунг-Юл бошчилигидаги делегацияси ва Корея савдо суғурта корпорацияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди.

2019 йилнинг 12 декабр куни делегация Қашқадарё вилоятидаги GTL заводининг қурилиш майдонида бўлиб, унда лойиҳанинг амалга оширилиши ва эришилган ютуқлар билан танишдилар. Ташриф чоғида «Uzbekistan GTL» МЧЖ вакиллари қурилиш-монтаж ишларининг бугунги бажарилиш ҳолатини тақдим этдилар, шунингдек, «Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестицион лойиҳаси доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Корея экспорт-импорт банки ва Корея савдо суғурта корпорацияси  «Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестицион лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этмоқда.

Делегациянинг ташрифи дастурига «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти билан учрашув режалаштирилган бўлиб, унда томонлар муваффақиятли амалга оширилаётган ва давом этаётган инвестиция лойиҳалари доирасида компаниялар ўртасидаги кейинги ўзаро манфаатли ҳамкорликни муҳокама қиладилар.


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Report Page