Янги эра бошланмоқда ёҳуд электромобилларга оид яқин йиллардда кутилаётган янгиликлар

Янги эра бошланмоқда ёҳуд электромобилларга оид яқин йиллардда кутилаётган янгиликлар

GREEN MOTORS

Автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг электр транспорт воситалари ҳақидаги барча режалари йиллар кесимида:


2021 йил

GMC Hummer EV ишлаб чиқарилиши кузда бошланади.

BMW биринчи тўлиқ электромобилни M нишони остида намойиш этади, эҳтимол бу i4 электр седанининг М-sport версияси бўлиши мумкин.

Stellantis йил охиригача ўз брендлари остида 10 та гибрид ёки электр моделларини (шу жумладан плагин Wrangler) ишлаб чиқаради.

Jaguar Land Rover 2021 йилда ёки 2022 йил бошларида водород ёнилғиси аосида ҳаракатланувчи прототипини си1новдан ўтказишни бошлайди.


2022 йил

● Йил охирига қадар Mercedes ўзининг  EQ бренди остида 10 та янги электр транспорт воситаларини, шу жумладан 2022 йилда EQS'ни тақдим этишни режалаштирмоқда.

Ford компанияси F-150 электромобилини йил ўрталарига қадар ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда.


2023 йил

Honda янги электромобилини GM билан ҳамкорликда қуриши кутилмоқда. Эҳтимол, бу кроссовер бўлиши мумкин.

Mazda йил охирига қадар камида иккита гибрид автомобилни намойиш этишни режалаштирмоқда.

Nissan йил охирига қадар саккизта электромобилни тақдим этишни режалаштирмоқда ва дунё бўйлаб йилига 1 миллион гибрид ёки электр транспорт воситасини сота олишига умид қилмоқда.


2024 йил

Acura ўз электромобилини GM билан ҳамкорликда яратиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши режалаштирмоқда.

Land Rover ўзининг биринчи электромобилини намойиш қилиши кутилмоқда.


2025 йил

● 2025 йилга келиб, Audi 30 та электрлаштирилган автомашина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, уларнинг 20 таси тўлиқ электромобиль бўлади.

BMW гибрид ва электр транспорт воситаларининг савдоси 2025 йилга қадар глобал сотувларнинг 15% дан 25% гача бўлишини кутаётганини билдирди.

Ford  2025 йилга қадар электр транспорт воситаларига 29 миллиард доллар сармоя киритишини таъкидлади.

GM 2025 йилгача электр транспорт воситаларига 27 миллиард доллар сармоя киритишини эълон қилди. Компания 30 та электр транспорт воситасини бозорга чиқаришни режалаштирмоқда, улардан 20 таси Шимолий Aмерикада мавжуд бўлади.

Hyundai 2020 йил охирида намойиш қилинган янги E-GMP платформасида қуриб, 2025 йилгача глобал миқёсда 23 та электромобилга эга бўлишни ваъда қилмоқда; келажакдаги Kia электромобиллари ҳам ушбу платформадан фойдаланади.

Jaguar тўлиқ электрга ўтишни режалаштирмоқда.

Land Rover йил охирига қадар олтита электромобиль ишлаб чиқаришни ваъда қилмоқда.

● Йил охирига қадар Toyota 60 та янги гибрид, электр ёки ёнилғида ҳаракатланувчи автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда ва ҳар йили 5,5 миллион электромобиль сотишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 

Volkswagen йил охирига қадар ўз брендлари учун 1,5 миллион электромобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Volvo йил охирига қадар 1 миллион гибрид ёки электр транспорт воситасини ишлаб cиқаришни йўлга қўйишга ваъда берди ва бутун дунё сотувларининг 50 фоизини электр транспорт воситалари ташкил этишини режалаштирмоқда.


2026 йил

Kia йил охирига қадар 11 та электр транспорт воситасини ишлаб чиқаришни ваъда қилмоқда.

Mazda йил бошида электромобилларнинг кейинги авлоди учун платформани намойиш этишни режалаштирмоқда.

Jaguar Land Rover дизел ёқилғиларини бутунлай йўқ қилишни режалаштирмоқда.


2030 йил

Буюк Британияда дизел ва газ билан ишлайдиган воситаларни сотиш бўйича тақиқ кучга кириши кутилмоқда.

Volvo тўлиқ электромобиль ишлаб чиқаришга ўтади.

BMW'нинг Mini бренди остида фақат электромобиль ишлаб чиқарилади.

Kia электромобиллар умумий ишлаб чиқаришнинг 40 фоизини ташкил этишини кутмоқда.

Mazda йил охирига қадар ўз линейкасидаги ҳар бир автомобил учун гибрид ёки электр вариантни таклиф қилмоқчи.

Mitsubishi глобал сотувларининг 50% гибрид ёки электр транспорт воситаларига тўғри келишини режалаштирмоқда.

Subaru глобал сотувларнинг 40% гибрид ёки электр транспорт воситаларига тўғри келади деб умид қилмоқда.

Volkswagen Европа бозорида гибрид ёки электр транспорт воситаларининг 60% сотилишини мақсад қилиб қўйган.


2035 йил

GM ўзининг энгил юк машиналари қаторидан дизел ва газ қувватли агрегатларни йўқ қилишга қарор қилди.

Subaru ўз линейкасидаги ҳар бир автомобилнинг гибрид ёки электр версиясини яратишни режалаштирмоқда.


2036 йил


Jaguar Land Rover автомобилларида атроф муҳитга зарарли газ чиқариш миқдорини нолга туширмоқчи. 


2040 йил

● 2040 йилга келиб GM ўзининг глобал маҳсулотлари ва операцияларида углерод нейтрал бўлишини режалаштирмоқда ва буни илмий асослашни олдига мақсад қилиб қўйди.


2050 йил

Mazda, Mitsubishi ва Nissan атроф-муҳитга ажралиб чиқадиган зарарли газларни нол даражасига эришишни олдига мақсад қилиб қўйган.


Телеграм каналимиз: @greenmotorsuz

Report Page