«GRAND TA'LIM» да шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарлари асосидаги икки йўналишли танлов

«GRAND TA'LIM» да шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарлари асосидаги икки йўналишли танлов

grandtalim
  Ассалому алайкум азиз юртдошлар, билимга ташна ўқувчилар! Шу йилнинг сентябр ойида телеграм саҳифамизда ўтказилган викторина кўплаб ўқувчиларимизда катта қизиқиш уйғотган, юзлаб ватандошларимиз ушбу беллашувда иштирок этган эдилар. Энди интернет саҳифаларимиз орқали бўлиб ўтадиган навбатдаги танловни эълон қиламиз.
Ушбу танлов икки йўналишдан иборат. Биринчиси – Шайхнинг қаламларига мансуб 7 та китоб асосидаги тест-савол жавоблари бўлса, иккинчи қисми «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрни» мавзусидаги иншолар танловидир. Қўшимча шартлар @grandtalim_bot саҳифасидаги Танлов-2019 рукнига жойланади.

🔖Танловнинг мақсади

Давримизнинг беназир олими, муфассир, муҳаддис, фақиҳ ва мутафаккир, миллатимиз фахри, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарлари билан янада яқинроқ танишиш.

🔖Танлов муддати

2019 йил, 5 декабрдан- 22 декабргача ҳар куни. 

Эслатма: Танлов икки йўналишда бўлиб, юртдошларимиз уларнинг хоҳлаган бирида, ёки ҳар иккисида иштирок этишлари ҳам мумкин.

1. Танловнинг 1-йўналиши: Тест савол- жавоб шартлари

«GRAND TA'LIM» НТМнинг расмий телеграм каналида @grandtalim шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қуйидаги асарларидан маълумотлар бериб борилади: 

1. «Ижтимоий одоблар»

2. «Бахтиёр оила»

3. «Соғлом бола» 

4. «Кексаларни эъзозлаш» 

5. «Олам ва одам, дин ва илм»

6. «Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар» 

7. «Мукаммал саодат йўли».

Каналда берилган маълумотлар асосида тест кўринишидаги савол-жавоблар тузилади. Тестларга жавоб бериш 24 декабрь куни соат 18:00да бошланиб, 20:00 да якунига етади. 

🔹Тестларга @grandtalim_bot телеграм-боти орқали жавоб йўлланади.

🔖 Якуний натижалар 24 декабрь куни соат 22:00 да @grandtalim каналида эълон қилинади.

Тест натижалари асосида энг юқори балл тўплаган 20 та иштирокчи ғолиб деб топилади. Улар орасидан 1, 2 ва 3 ўринларни эгаллаган ғолиблар алоҳида совринлар билан тақдирланадилар.

2. Танловнинг 2-_йўналиши: Иншолар бўйича шартлар

1. Иншолар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрни» мавзусида бўлади.

2. Иншолар аввал ижтимоий тармоқ ва бошқа жойларда чоп этилмаган бўлиши лозим.

3. Иншолар танлов бошланган кундан 22 декабрь соат 20:00га қадар @tanlovgrand_bot телеграм-ботига юборилади.

4. Танлов ҳайъати келиб тушган барча иншоларни 23 декабрь куни кўриб чиқиб, улар орасидан 10 та иншони танлаб олади.

🔖 24 декабрь куни танлаб олинган 10 та иншо овоз бериш учун @grandtalim телеграм-каналига жойланади (иншо муаллифи кўрсатилмаган ҳолда). Овоз бериш соат 20:00га қадар давом этади. Улар орасидан энг кўп овоз тўплаган 3 та иншо муаллифлари алоҳида совринлар билан тақдирланадилар.

Яратган Аллоҳдан ҳазратимиз қолдирган илмий меросдан халқимизни узоқ йиллар баҳраманд этишини ҳамда барчамизга икки дунё саодатига элтувчи фойдали илмлар насиб қилишини сўраб қоламиз. 

 GRAND TA'LIM ижодий жамоаси.


Report Page