GPS приёмниклар қандай вазифаларни бажаради?

GPS приёмниклар қандай вазифаларни бажаради?

Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази


GPS ёрдамида координаталарни аниқлаш геодезиянинг фундаментал мақсадини амалга оширишда ер сиритни ҳохлаган жойидаги нуқта мутлоқ ўрнини бир хил аниқликда топишни таъминлайди. Анъанавий геодезик ва топографик усулларни қўллаб эса нуқта ўрнини бошланғич пунктларга нисбатан бу пунктларгача бўлган масофаларга боғлиқ бўлган аниқликда топамиз. Шунинг учун GPS одиий усулларга нисбатан катта афзалликка эга. Бошқа томондан геодезия фани – бу GPS учун асос ва аксинча, GPS геодезия учун асосий асбобга айланди. Бу айтилган сўзлар ҳақиқат бўлиб тасдиқланади, агарда биз геодезиянинг асосий мақсадларини эсга келтирсак:

1. Ернинг сиртида миллий ва глобал фазовий геодезик таянч тармоқларни, улар пунктларини вақт ўтиши билан силжиб ўрни ўзгариб туришини ҳисобга олиб, қуриш ва хизмат кўрсатиш.
2. Геодезик ҳодисаларни (ер қутбларини ҳаракати, ер қобиғини силжиши ва бошқалар) ўлчаш ва тавсифини аниқлаш.
3. Ер гравитация майдонини, уни даврий ўзгариб туриши билан бирга аниқлаш.

GPS дан фойдаланувчиларни кўпчилиги юқоридаги вазифаларни бажариши билан тўқнашмаса ҳам, лекин бу асбоблар билан ишловчилар албатта геодезиядан тушунчага эга бўлишлари шарт.
Ҳозирги кундаги космик навигация приёмникларини жуда кўп хиллари мавжуд бўлиб, уларни функционал вазифаларига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
- навигация приёмниклари;
- ҳарбий мақсадлардаги приёмниклар;
- картография ва геоахборот тизимлари (ГАТ) учун мўлжалланган приёмниклар;
- геодезик приёмниклар.

Навигация приёмниклари селектив кодни қабул қилишни таъминлайди. Бунда объект координаталарини аниқлаш хатоси 150 – 200 метрни ташкил қилади.

Ҳарбий приёмниклар P – кодни қабул қилиш имконига эга ва ҳамма диапозонларда ишлашни таъминлай олади. Объект координаталарини аниқлаш хатоси 10-20 метрга тенг.

ГАТ приёмниклари сигнал фазаларини, одатда битта частотали, ўлчашга мўлжалланган ва координаталарни 1-5 метр хатолик билан аниқлашни таъминлайди.

Геодезик приёмниклар сигнал фазасини, одатда битта частотали, ўлчашга мўлжалланган. Бунда улар битта частотали сигнал билан ва бирданига икки частотали сигналлар билан ишлаши мумкин. Бу приёмниклар нуқталар координаталарини 1–2 сантиметр хатолик билан аниқлаш имконини беради.

✅ Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз

Telegram | Facebook | Instagram


Report Page