ГИЛОС ЭКСПОРТИ
ALIMKHAN EXIM GROUPГилос экспорти жараёни. Қадоқланишига бўлган талаблар. Юкланишнинг қоидалари ва кетма-кетлиги билан таништирамиз.
Қадоқланиши. Аввал қутини ичига дока солинади. Сўнгра гилос пластик қутиларга қоидали қилиб жойлаштирилади. Вазни 5 (беш) кг (нетто)

Гилоснинг сифати бузилмаслиги учун маҳсулот музлатгичнинг ичида тайёрлангани маъқул.

Паллетлаш. Барча қутилар паллетга жойлаштирилади.

Қутилар паллетларга устм-уст бир текис тахланиши керак.

Пластик қутилар 11-12 қават тахланади. Қутилар жойидан силжимаслиги учун ёнларига алюмин бурчаклар ўрнатилади. Тайёр паллетлар ёнидан 3-4 марта ПЭТ лента билан қотирилади.

Шунинг паллетлар пастдан тепага хам ПЭТ лента билан 2-3 марта қотирилади. Харидорнинг талабига биноан паллетлар буйи 160-170 см дан ошмаслиги лозим.

Тайёр бўлган паллетларнинг қутиларига маркировка ёпиштириб чиқилади.

Тайёр бўлган паллетлар музлатгичда 1 (бир) кун давомида гилос +2*С хароратига тушгунга қадар сақланади.

Энди юк машина(фура)ни музлатгич ёнига олиб келса бўлади.

Юклашдан аввал машина ичи яхшилаб тозаланиши талаб этилади.

Паллетларнинг турига қараб 22 та (американка) ва 32-33та (евро) паллетлар жойлаштирилади.

Паллетлар узунасига ва ёнига тўлиқ сиғиши учун текис ва бир-бирига тақаб юкланиши тавсия этилади.

Юклаш жараёнида божхона инспектори ва кинолог иштирок этиши мажбурийдир.

Машинанинг эшикларигача масофа қолгани ва энг асосийси, паллетлар ағдарилмаслиги ва йўлда жойидан сурилмаслиги мақсадида ёғочлардан таянч ўрнатилади.

Эшиклар ёпилиб пломбалар осилади. Энди юк божхона расмийлаштирувига тайёр.

Расмийлаштирилган юк йўлга кетишга тайёр!


ОЗНАКОМИТЬСЯ С КАЧЕСТВОМ ЧЕРЕШНИ МОЖНО ЗДЕСЬ