ГЕРМАНИЯНИНГ “SIEMENS” КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЯДИ

ГЕРМАНИЯНИНГ “SIEMENS” КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЯДИ


Бу ҳақида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов ва корхона раҳбарларининг Германияга сафари давомида бир қатор имзоланган келишувларда маълум қилинган. Жумладан, Германиянинг Мюнхен шаҳрида Уюшма таркибига кирувчи “O’zelektroapparat-Electroshield” корхонаси билан “Siemens” компанияси томонидан Ўзбекистонда паст ва юқори кучланишли электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишув битими имзоланган.

Томонлар музокаралар чоғида стратегик тармоқларни рақамлаштириш ва «яшил» технологияларни жорий этиш бўйича янги лойиҳаларни ишлаб чиқиб, компания технологиялари асосида маҳаллийлаштиришни кенгайтириш бўйича келишиб олдилар.

“Siemens” компанияси Ўзбекистон билан технологик ҳамкорлик қилишга тайёр. Ушбу ташриф аввалги учрашувларнинг давоми бўлиб, унинг асосий мақсади ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ асосий масалаларни амалга оширишдан иборатдир. Биз фаолият юритаётган барча ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга интиламиз, Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Биз “Ўзэлектроаппарат- Electroshield” компанияси билан биргаликда электротехника жиҳозларини Ўзбекистонда маҳаллийлаштиришга келишиб олдик. Бунинг учун бизда зарур имкониятлар мавжуд. Хусусан, биз Ўзбекистонда ақлли технологияларни жорий этиш баробарида кадрлар малакасини оширишга ҳам ҳисса қўшиш ва “яшил энергетика” соҳасида тежамкор технологияларни ривожлантиришга катта эътибор қаратамиз, – дейди “SIEMENS” компанияси бош директори А. Либеров.



Report Page