ГЕНЕРАЛ ИСТЕЪФО БЕРМАЙДИ!!!
Шермуҳаммад Деҳқонов Оҳирги пайт Фарғона ИИБ бошлиғи Генерал Маёр Азизбек Исроилович шахсиятига қаратилган заказ мақолалар кўпаймоқда. Фарғона ботиб кетди у - бу каби. Билиб олинглар — ботган эди...! Тозаланмоқда. Аммо бу тозалов ишларига аллақандай кучлар халақит қилмоқда.

Нега энди Фурқатдаги битта ҳодимчанинг айби деб бутун тизимни ёмон отлиқ қиляпсизлар? Мантиқ қани, фаоллар? Сизлар жиноятга тўла Фарғонада яшаганмисизлар? Неча марталаб 40 кунлик тадбирлар ўтказилди — буни яхши биласизларку!
Фарғоналик сифатида айтаман. Тарихда бу каби шаффоф, халқпарвар кимсан генерал одам бизнинг ИИБга бошлиқ бўлмаган. Олдингилари фақат қамаш билан шуғуллангани сабаб шахсан Президентнинг ўзи ишдан олган. Генерал Фарғонага келишидан аввал вазир бўлиши кутилаётган, аллақачон Қуролли кучлар тизимида унга Мудофаа вазири ёки ИИВ вазири сифатида қаралаётган эди.
Фарғонада караокеларда одамлар тириклайин ёқиб юборилаётган, Қўқон бозорида пичоқвозликлар, ёшлар орасида наркотик савдолари тўхтамаётган, Фарғона каналидан ўликлар сони тўхтамай оқаётганидан халқ чарчаб “оҳ воҳ” қилди. Президент буни тармоқлар орқали эшитди. Ташриф чоғида мажлисда Генерални бизнинг ИИБга раҳбар қилди.
Мана шундай оғир даврда раҳбарликни олди. Барчани оёққа тургизди. Қонунийликни таъминлаш мақсадида жуда кўп меҳнат қилди. Вазирлар, қўмондонлар орасида касбим сабаб кўп юраман — генерални доим улар энг честний, пора олмайдиган ва бермайдиган кучли маънавиятли инсон деб айтишади.
Яна айримлар “нега вазир бўла қолмади?” деган саволга, айби “чеснийлиги” деб ҳам ҳазил қилар эди.
Тарихга боқинг: эски ҳоким даврида ғинг деган фарғоналик фаол ёки журналист дарҳол 15 сутка бўлар эди. Халқ милицияни кўрса — дарров қочарди. ИИБ бошлиғи қабулларда ўтирмаган, халқни эшитмаган, чин дилдан ёрдам қилмаган.
Бугун эса жамоатчилик билан алоқалар йўлга қўйилган, халқ манфаатлари учун тизимни қаттиқ тозаладилар. Кўпи айтилмайдиган касбий сирга киради. Кечаги тармоқдаги шов-шувлардан кейин ҳам тизим ичидаги нокаслар яна тозалов бўлишидан қўрқиб, генерал шахсиятига осилиб босим қилиб ётибди.
Бу ишлаган одамни руҳан эзади. Унақамас-да. Ёнида юриб шунча ислоҳотини кўрдик-ку. “Милиция деганда фуқаролар кўз олдига Корея каби халқпарвар ходим келиши керак,” деб ҳар сафар шахсий таркиб йиғилишларида айтади. Ҳушмуомила бўл деб доим жонкуйдиради.
Ҳар якшанба навбатсиз фуқароларни қабул қилади. Ундан олдин ҳам қабул қилар эди. Бешариқ, Яйпан, Бағдод каби олис ҳудудларда оммавий қабуллар ўтказди. Жуда кўп ёшларни тизимга ишга олди. Ўз вазифасига кирадиган барча ишларни аъло даражада қилди.
Жиноятчиликни жиловлаш, ҳар бир қонунбузарнинг ҳаракати юзасидан қонун устуворлигини таъминлаш — доимий фаолияти бўлди. ОАВда тарқаган жиноятларга намуна учун кескин чоралар кўрди, жойига чиқиб маҳалларда муҳокамалар ўтказди.
Бир фаолнинг “Фарғона водий ичидаги алоҳида давлат тизим чирипти” деган гапига аниқлик киритсам — бутун бошли тизим шунда генерални қўлида бўлиб қоляптими? Қолган тизим полковниклари, ҳокимлар ҳисоб эмасми шунда?
Генерал ҳаммасидан катта бўлгани учун ҳам (фаросат жиҳатидан ҳам) унинг айтгани айтган, дегани деган. Шу сабаб Фарғона анча тинчиди. Орада бир чиқаётган хабарлар пашшадан фил ясашга қиёс. Хато ҳамма жойда бор, бўртириб кўрсатишни биз ҳам биламиз.
Ҳа, тизим сиз учун чиригандир. Аммо бизнинг Генерал шу “чиритаётганларга” қарши мардона, ростгўй бўлиб курашаётгани сабаб кимларгадир ёқмаяпти. Куёвнинг ошналарига ҳам, бошқаларга ҳам. Хотини номини сотиб жарималарни ҳодимларга тўлатиб юрган ГАИ бошлиғига ҳам “қонун устувор” дейавергас, албатта ахборот хуружи бўлади-да.
Истайдими йўқми бошқа тизимнинг Полковниклари ҳарбий интизомий низомга сабаб ўзидан каттасига — Генералга бўйсунишга мажбур. Мисол: Фарғонада бозор шайкалари ўртасида жанжал бўлганида ҳам айрим бақирақ полковниклар бозорқом тарафини олиб “қамамайлик, жарима қилайлик” деб тарафкашлик қилди. Генерал эса “жамоат тартибини бузишдими — қонун олдида жавоб беради” деб ҳаммасини 5 - 10 - 15 сутка қилиб, камига жарима билан ҳам сийлаттирди. Қонунан шундай бўлиши ҳам керак эди. Улар ўзларича каттакон эди...
Хўш, 40, 10 кунлик тадбирларда қўлга тушганлар ҳам кичик одамлар дейсизми? Бозор масаласидан маълумки, тарафкашлик қилган жиноятчини аяган раҳбарлар ва шу ишлар сабаб Генерал ростгўйларча иш тутяпти ва тўғри қиляпти. Бу эса баъзи яширин кучларга ёқмаяпти. Ёқмаяпти.
Ҳуллас, ҳамма нарсада Генерал айбдор эмас. Тизим ҳали чиримади. Сиз айтаётган тизимда Прокуратура, ДХХ, Миллий гвардия, вилоят ҳокими каби бошқармаларнинг ўрни катта! Тизимни оқ ё қора бўлишига Генерал сабабчи ҳам эмас. Унвони жиҳатидан водийдаги энг катта погонли бошлиқ ҳисобланса-да, доим маънавият билан иш тутяпдику — нега додлашади, ҳайронман.
❗️Президент бу инсонни Фарғонага билиб қўйган экан. Бунақа вазиятда фақат ва фақат Президент ўз кадрини ҳимоя қила олади. “Бас қилларинг” деса бўлгани. Ичкаридаги кучукларнинг аккилагани бир тийин бўлиб қолади.
Ёнида юриб нечта мурожаатчини мурожаати ҳал бўлганини кўрдим. Қабулга бирга опкирдим ҳам кўпини. Олдин ИИБ тизими бундай эмас эди. Генерал “пиар керак эмас” деди. Қишлоқларда халқ билан бирга юрган, муҳтожларга моддий ёрдам, харажат тарқарган видеоларини ИИБ кино қилиб ишлаворса бўларди, аслида.
Қуролли кучлар академиясига бошлиқ бўлганларидан бери бу инсонни шахсан таниб, шуни айта оламанки — бизнинг Генерал ҳаёлингиздаги ёмон инсон эмас.
Генерал истеъфо берадиган иш қилмади. Аксинча, Президент томонидан рағбатлантириладиган ишларни қилди. Фарғона бугун жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айланди. Генерал вазифасига кирадиган қилиши керак бўлган барча ишларни ортиғи билан қилди. Балки, қайсидир кичик пагонлилар ичи қоралик қилиб бўйсунишни истамаётган бўлиб, фитна қилаётган, оммавий ахборот воситалари орқали босимни кучайтираётган бўлиши ҳам мумкин. (Қалбингизни тозаланг, шунда куймасдан тезроқ Генерал унвонига етиб борасизлар).
Ўзбек халқи бошқа масалаларни унутгани каби Фурқат ишини ҳам тез унутади. Айбдорлар бугун Жиноят судида қора курсида ўтиради. Уларга ҳам қонунийлик таъминланади.