ГАЗ ТАЪМИНОТИНИНГ ҲАР ИШДА ҲИССАСИ БОР

Шаҳримизни янада обод ва файзли масканга айлантириш мақсадида, “Файзли Тошкент” лойиҳаси асосида катта ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, таъмирлаш ишларида барча мутасадди ташкилотларининг масъул ходимлари ва мутахассислари қатори “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ тасарруфидаги тумангаз филиал ходимлари ҳам бу ишда фаол иштирок этишмоқда.
Хусусан, “Олмазортумангаз” филиалининг серғайрат ходимлари томонидан Олмазор тумани “Широқ” кўчасидаги 8 км. газ қувурларини 20 нафарга яқин ходимлар томонидан 3 кун давомида бўёқлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, карантин қоидалари ҳар бир тумангаз филиалида қаттиқ назоратга олинган. Бино ва Авария-диспетчерлик хизматининг “104” автотраспортлари доимий дезинфекция қилинади. Ходимларнинг юзида ниқоб ва махсус тиббиёт қўлқоплари хизмат кийими билан доим бирга. Ҳар бир ходим Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича мутахассис томонидан тепловизор билан тана ҳароратининг иссиқлик миқдори текшириб борилади.

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизмати