ГАЗ ТАЪМИНОТИ НЕГА ЎЧИРИЛАДИ?

Аҳоли истеъмолчиларидан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти ушбу савол билан боғланган. Боиси газ табиий бойлигимиз қолаверса, яшаш манбаимизнинг асосий бўлаги. Шундай экан соҳа ходимларининг асосий мақсад ва вазифаси аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, жойлардаги ўрнатилган газ тақсимлаш пунктларини назорат қилиш, ер ости қудуқлари ва ер усти газ қувурларини доимий текшириб боришади.
Мазкур ишлар давомида эса баъзан қувурларда газ сизиб чиқиш ҳолатлари учраб туради. Бундай пайтда соҳа ходимлари ҳар қандай носозликларни вақтида бартараф этиш учун дарҳол таъмирлаш ва тиклаш ишларини бошлаб юборишади. Аввал, албатта аҳолига огоҳлантириш берилади сўнг, газ таъминоти тўхтатиб қўйилади.

Куни кеча “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Ер ости газ қувурлари хизмати” ҳамда “Учтепатумангаз” таъминоти бўлим ходимлари томонидан тумандаги “Қозигузар” ва “Гулистон” кўчаларидаги ўрта ва паст босимли ер ости газ қувурларида газ сизиб чиқиш ҳолати (авариявий) аниқланиб, бартараф этиш ишлари олиб борилди. Туманда 60955 та аҳоли истеъмолчилари мавжуд бўлиб, улардан 39744 нафари кўп қаватли ва 21211 нафари ерли аҳоли хонадонларидир.
Жумладан, марказий авария диспетчерлик хизматига Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” кўчасидаги ўрта босимли ер ости газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати бўйича мурожаат келиб тушган ва мазкур мурожаат “Шайхонтоҳуртумангаз” таъминоти бўлими томонидан зудлик билан бартараф этиш ишлари олиб борилди. Таъмирлаш ишларидан сўнг эса аҳолига яна газ таъминоти етказиб берилди.Туманда 53527 нафар аҳоли истеъмолчилари мавжуд бўлиб, улардан 31911 нафари кўп қаватли ва 21616 нафари ерли аҳоли хонадонларидир.

Доимий ишлар қаторида “Чилонзортумангаз” таъминоти бўлими ходимлари ҳам ўз меҳнат ва тажрибаси билан тумандаги жами 70515 нафар аҳоли истеъмолчиларидан 59217 таси кўп қаватли ва 11298 таси ерли аҳоли истеъмолчилари учун мўлжалланган бир меъёрдаги газ таъминоти ходимлар томонидан хавфсиз етказиб берилмоқда. Соҳа ходимлари фаолияти давомида худуддаги мавжуд ер ости ва ер усти газ қувурлари ва улардаги қурилмалар, ГТПни кунлик назоратдан ўтказиб боришади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати