ГАЗ ТАЪМИНОТИ БИР МАРОМГА КЕЛТИРИЛДИ

ГАЗ ТАЪМИНОТИ БИР МАРОМГА КЕЛТИРИЛДИ


Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳоким ташрифи арафасида газ берилди, у келиб кетгач, газ яна ўчди” сарлавҳали мурожаатда Андижон туманидаги Нўхатак маҳалласида эҳтиёжманд оилалар учун қурилган кўп қаватли уйларда газ йўқлиги, сув маълум вақтларда берилаётганлиги айтиб ўтилган.

Ушбу мурожаат юзасидан Андижон туман ҳокимлиги томонидан “Ҳудудгаз Андижон” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилди ҳамда туман ҳокими бошчилигида масъул мутасаддилардан иборат Ишчи гуруҳ томонидан мурожаат жойига бориб ўрганилди.

Ўрганиш натижасида мурожаатда қайд этилган Андижон тумани, Нўхатак маҳалласидаги эҳтиёжманд оилалар учун қурилган кўп қаватли уйларда газ босими пастлиги, сув эса мурожаатда қайд этилганидек 3 соатдан эмас мунтазам берилаётганлиги аниқланди.


“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ газ таъминоти Андижонтумангаз филиали мутахассисларини билдиришича, мазкур уйлардаги хонадонлар Куйган-ёр АГРС 2-тармоқ орқали табиий газдан фойдаланиб келмоқда.


Ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйларни газ таъминотида режим-созлаш ишлари олиб борилганлиги туфайли газ босими вақтинча пасайган. Ҳозирда мазкур режим-созлаш ишлари якунига етказилди ва босим 120 мм сув устунида газ таъминотини бир маромга келтирилди.


“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ Матбуот хизмати



Report Page