ГАЗ БАЛЛОННИ ЎЛЧАБ ОЛИШНИ УНУТМАНГ!

ГАЗ БАЛЛОННИ ЎЛЧАБ ОЛИШНИ УНУТМАНГ!


Мамлакатимизда истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, техник ва технологик жиҳатидан янгилаш, инновацион тeхнологияларни жорий этиш, истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиш тизимини автоматлаштиришга катта эътибор қаратилиб, хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан; Республика бўйича 3,6 млн истеъмолчиларга 4,5 млн дона маиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Истеъмолчиларнинг газ баллонлар билан таъминланганлик даражаси 125% га етказилган.

70 та газ тўлдириш станция ва шахобчалари орқали суюлтирилган газ етказиб берилади. Бугунги кунда ойлик газ тўлдириш қуввати 80 минг тонна ва газ сақлаш қуввати 9,6 минг тоннани ташкил этади. Шунингдек, 2019 йилнинг ўзида 3 та газ тўлдириш иншоотлари фойдаланишга топширилди.

2020 йилда истеъмолчиларга 2019 йилга нисбатан 80,9 минг тонна кўп суюлтирилган газ етказилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, жорий йил ҳар бир истеъмолчини махсус “ID” карталар билан таъминлаш ҳамда маиший газ баллонларга махсус ёрлиқлар ёпиштириш орқали суюлтирилган газни истеъмолчи томонидан қабул қилиш ва тўловни амалга оширишда очиқлик ва шаффофлик яратилади ҳамда ҳисоб-китоб тизими автоматлаштирилади.

Истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб бериш учун мўлжалланган 835 та автотранспорт воситалари назорат тарозилари билан тўлиқ таъминланди.

Шу ўринда, истеъмолчилар томонидан суюлтирилган газ баллонларини қабул қилганда, истеъмолчилар ҳам ўз ҳуқуқларини англаган ҳолда, суюлтирилган газни белгиланган сифатда ва ҳажмда етказиб берилишини талаб қилишлари, газ миқдорини назорат тарозиларда ўлчаб кўришлари, белгиланган миқдорда бўлмаган суюлтирилган газни олмасдан рад этишга ҳақлари борлигини унутмасликлари сўралади.

Газ баллонларига суюлтирилган газ белгиланган миқдордан кам қуйилганлиги ёки шу каби холатлар билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатлари кузатилса, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг барча ҳудудлардаги газ таъминоти корхоналаридаги ишонч телефонларига ёки “Facebook”даги “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳига мурожаат қилишингиз сўралади.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати




Report Page