ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧЛАРИНИ ДАВЛАТ ҚИЁСЛОВИДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР АРИЗАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ 2020 ЙИЛНИНГ 1 СЕНТЯБРИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ

ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧЛАРИНИ ДАВЛАТ ҚИЁСЛОВИДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР АРИЗАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ 2020 ЙИЛНИНГ 1 СЕНТЯБРИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ


Бу қарор Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг 2020 йил 14 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди. Мақсад – газ таъминоти ташкилоти ходимларининг истеъмолчилар билан хавфсиз алоқа қилиши ҳамда коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида фуқаролар ва ишчи ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишдир. 

Бунда истисно тариқасида газ таъминоти ташкилоти томонидан муддати ўтган (тугаган) қиёслов сертификатига эга газ ҳисоблагичлари кўрсаткичларининг тегишли ҳисоботларда инобатга олинишига рухсат этилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388 сонли қарори доирасида, «Ҳудудгазтаъминот» АЖга газ назоратининг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини тадбиқ қилиш вазифаси юклатилган. Бу тизимда истеъмолчиларга газ ҳисоблагичларини бепул ўрнатиб бериш кўзда тутилган.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати


Report Page