ГАЗ  ЎҒРИЛАРИГА ЧОРА КЎРИЛДИ

ГАЗ  ЎҒРИЛАРИГА ЧОРА КЎРИЛДИ


Бугун мамлакатимизда муносиб турмуш кечириш, ҳар қандай фаолият тури билан қонуний шуғулланиш учун барча имкониятлар яратилган. Қолаверса аҳоли моддий аҳволини яхшилаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.


Афсуски орамизда бу шароитлардан ўз ғаразли ниятларини амалга ошириш учун фойдаланаётганлар ҳам йўқ эмас. 

Жумладан, Нарпай тумани  “Муқимий” маҳалласида яшовчи икки қўшни Салима Сафарова (исми-шарифи ўзгарган) ҳамда Нодир Камолов (исми-шарифи ўзгарган)лар ўзаро тил бириктириб  Н. Камоловнинг яшаш уйи ҳовлисига ўрнатилган икки дона қозон (оҳак пишириш печи)да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 125-бандига хилоф равишда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, оҳак пишириш фаолияти билан шуғулланиб келишган. Бунинг натижасида улар газ таъминоти корхонасига 31.718.400 сўм  миқдорда моддий зарар етказилишига сабабчи бўлганлар. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ўз вақтида амалга оширган ҳаракатлари боис бу икки шовознинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. 

Судда улар қилмишларидан пушаймон эканликларини ва енгиллик беришларини сўраган. Агар улар тўғри ҳаёт тарзини танлаб бу ноқонуний ишга қўл урмаганларида сўнги пушаймонларини ўзларига душман қилмасдилар.

Қонун барчага баробар. Ҳар бир ноқонуний ҳаракат учун тегишли жазо муқаррар. Судда бу икки газ ўғрисига нисбатан ҳам тегишли жазо чораси қўлланилди, яъни, улар Ўзбекистон Республикаси ЖК 185.2-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топилиб, 300 (уч юз)  соатлик мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди..

Ўйлаймизки, улар бундан тегишли хулоса чиқарадилар.

У.М РАХИМОВ,

шаҳар прокуратураси терговчиси. 


Report Page