Гўшт дўконидан 7 миллион сўмдан ортиқ пулларни ўғирлади

Гўшт дўконидан 7 миллион сўмдан ортиқ пулларни ўғирлади


Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 3 сентябрь куни номаълум шахс Файзобод маҳалласида яшовчи П.Х.га тегишли шу қишлоқда жойлашган гўшт дўконидан 7 млн. 479 минг сўм пулини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қарши шаҳрида яшовчи муқаддам судланган О.Х. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page