Гўдагига ғамхўр отанинг эътибори муҳрланган қойилмақом 7 сурат

Гўдагига ғамхўр отанинг эътибори муҳрланган қойилмақом 7 сурат

Muomala sirlari
erkak.uz

Бугунги оталар – оиласи фаровонлиги учун бир нечта вазифани, ишни оғринмасдан қиладиган, ўзини ўққа-чўққа урадиган, чарчоқ билмайдиган фидойилардир. Модомики, улар орасида фарзандига ҳам озгина вақт ажратадиган дада бўлса, бундай оталарга текинга сут берса арзийди.

Айниқса, ён-атрофимизда фарзанди ёш гўдаклигида уни вояга етказишда рафиқасига ёрдамлашадиган эрлар сонини ҳисоблаш учун қўл бармоқлари ҳам кифоя қилмоқда. Аммо шундай фидокор оталар ҳам бор экан. Айниқса, оталарга фарзанд тарбияси билан шуғулланиши учун 480 кунлик таътил берадиган Шведцияда бундай оталар жуда кўп экан.

Яқиндагина иккинчи марта фарзандли бўлган фотограф Жоҳан Бавмен чинакам оталик номига муносиб мана шундай инсонларнинг фарзандлари билан ўтаётган ҳаётини, бетакрор лаҳзаларни ёритишга аҳд қилди. Бунинг учун сураткашга 6 ой вақт керак бўлди. Қуйида сиз фарзандини чўмилтираётган, илк қадам ташлашига гувоҳ бўлаётган, овқатлантираётган оталарнинг ҳис-ҳаяжонлари, қувончларига гувоҳ бўласиз.

erkak.uz

Майкл Уинблад 35 ёшда. Мана 9 ойдирки, Майкл ярим штат асосида меҳнат қилади ҳамда вақтининг қолган қисмини фарзандлари – 2 ёшли Матисс ҳамда 5 ойлик Вивианне билан ўтказади. Унинг ҳаётдаги энг муҳим мақсади фарзандлари билан мана шундай хушчақчақ муносабатларни бир умрга сақлаб қолиш. Оилада фарзанд тарбияси ва ғамхўрликни фақатгина аёли зиммасига ташламасдан, бу масъулиятли ишни бажаришда турмуш ўртоғига тенгма-тенг ёрдамлашади.

erkak.uz

Луи Кулау 28 ёшда, рассом. У сўнгги бир йилдан буён 1 ёшга кирган ўғли Эллинг тарбияси билан жиддий шуғулланмоқда. Унинг айтишича, фарзандни вояга етказишда отанинг ўрни ҳам жуда юқори экан. Акс ҳолда, отанинг оила учун қилган барча саъй-ҳаракатлари зое кетиши мумкин. “Ҳаётининг аксарият қисмини фақат ишга бағишлаган оталар кун келиб кўп нарсани қўлдан бой берганларини англайдилар,” дейди Луи.

erkak.uz

Жонас Фелдт 31 ёшда. Жонас ҳам 1 ёшни қарши олган қизи Сири билан бирга деярли бир йилдан буён бирга. Асосий вақтини қизи учун ажратишни маъқул кўрган ота фарзандларига ғамхўрлик ва меҳрибончилик қилишни бошқа ҳамма нарсадан устун қўяди.

erkak.uz

Андрис Бергстром 39 ёшда. У фарзандини вояга етказиш учун 6 ойлик таътил олган. Унинг фарзандлари оталарига оналарига ишонганчалик ишонадилар. Фарзандлар билан бўлиш Андрис учун ҳам ёқимли. У туғруқдан кейин бетоб бўлиб ётган турмуш ўртоғига кўмаклашишни мақсад қилиб, бола парваришидан ҳам яхшигина хабардор бўлган. Унинг фикрича, болалар бахтиёрлиги оиладаги ҳар қандай ғам-ташвишнинг йўқолишига сабаб бўлар экан.

erkak.uz

Ола Ларссон 41 ёшда. У ойдан буён ўғли Густав билан бирга. У ҳам ишхона томонидан бериладиган ота-оналик таътилида. Унинг фикрича, отанинг оиладаги ўз ўрни фарзандлар тарбиясига жиддий ёндашувидан бошланар экан. "Фарзанд бизга берадиган ёвимли туйғулар чинакам юксак туҳфадир," дейди у. Оланинг айтишича, фарзанди учун вақт ажратадиган оталар бу ишлари учун ўзларидан бир умрга миннатдор бўлишади.

erkak.uz

Хуан Карденал 34 ёшда. Хуан сўнгги 18 ойини фарзандлари Айво ҳамда Алма учун бағишлаган. "Аввалига фарзандларимга ғамхўрлик қилишимни эшитган ҳамма шубҳа билан қаради. Аммо ўз болаларинга меҳрибонлик қилиш дунёдаги энг ёқимли туйғу эканини билганим учун ҳам бу ишда қийналмадим," дейди у.

erkak.uz

Маркус Бергквист 33 ёшда. У аслида моҳир муҳандис, ўзи ишлаётган компанияга жуда зарур эди. Аммо у фарзандлари Тед ва Сигге учун вақтини қизғонмади. Унинг фикрича, ота бўлиш 1 кунлик вазифа эмас. Ота бўлиш инсондан узоқ вақт сабрни ва беминнат адо этиладиган бурчни талаб этади.

Manba: erkak.uz

Report Page