Фурқат туманида тиббий кўрик ташкил этилди

Фурқат туманида тиббий кўрик ташкил этилди


Фурқат туманида Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрь кунги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6110-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида хатлов ва тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Жумладан, тумандаги 66-оилавий поликлиника шифокорлари томонидан тор доирадаги мутахассисларни жалб этган ҳолда хатлов жараёнларида 4-таянч гуруҳига киритилган аҳоли вакиллари учун тиббий кўрик ташкил қилинди. Шунингдек, 1-гуруҳ ногиронларининг уйларига бориб малакали тиббий ёрдам кўрсатилди, маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Тиббий кўрик натижасида айрим беморларга вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва бошқа шифохоналарда стационар шароитда даволаниш учун ордер ва йўлланмалар ҳам берилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.


Report Page