Фуқароларни чет давлатларга ишга жалб қилиш, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар

Фуқароларни чет давлатларга ишга жалб қилиш, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар

https://t.me/aoka_uz

Ташқи меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш мақсадида хорижнинг ваколатли давлат ташкилотлари ва салоҳиятли иш берувчилари билан олиб борилган музокаралар натижасида Буюк Британия, Болгария, Латвия, Польша, Германия, Сербия, Финляндия, Россия, Қозоғистон каби давлатлардан 422 та ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари имзоланиб, уларда 70 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари аниқланган.

 Хорижда ишлаш истагида бўлган 22 000 фуқаро республикадаги мавжуд касб-ҳунар марказларига ўқишга жалб қилинган.

 2022 йилнинг ўтган 5 ойи давомида 6009 нафар фуқаро Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Қозоғистон, Туркия, Германия, Япония давлатларига манзилли ишларга жўнатилган.

 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Ушбу йўналишдага рақамларда тўхталадиган бўлсак, ҳисобот даврида жами 76 мингдан ортиқ фуқароларга хизматлар кўрсатилган. Шундан 67 148 нафар фуқарога маслаҳат хизматлари, 3657 нафар фуқарога ҳуқуқий, 4631 нафар фуқарога ижтимоий, 1412 нафар фуқарога моддий ёрдам, шундан 710 нафарига БҲМнинг икки бараваридан, жами 33 470 АҚШ доллари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, 55 нафари вақтинчалик хостелларга жойлаштирилган, оғир вазиятларга тушиб қолган 338 нафар фуқаро эса Ўзбекистонга олиб келинган.

 Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хориждаги ваколатхоналарига меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ, хусусан, иш ҳақларини ундириб бериш юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Ана шундай мурожаатлар ўрганилиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида юртдошларимизнинг хорижий иш берувчилардан қарийб ярим миллион АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилган.

 Таъкидлаш жоиз, 2022 йил 1 мартда қабул қилинган «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 149-сонли Президент қарорида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг янги ваколатхоналарини очиш орқали хориждаги юртдошларимизга кўрсатиладиган хизматлар қамровини кенгайтириш белгиланган.

 Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 июндан Россия Федерациясининг Тула, Воронеж, Волгоград, Нижегород, Иркутск, Амур вилоятлари, Краснодар, Красноярск, Пермь ўлкалари, Ханти-Мансийск автоном округи, Қозоғистоннинг Чимкент ва Туркиянинг Истанбул шаҳарларида Агентликнинг янги ваколатхоналари иш бошлади.

 Бундан ташқари шу пайтга қадар Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Самара, Уфа, Новосибрск, Екатеринбург шаҳарлари, Корея Республикасининг Кванджу шаҳрида Агентликнинг ваколатхоналари фаолият юритиб келаётган эди.

 


Report Page