Фуқаролар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасида иштирок этиши мумкин бўлди

Фуқаролар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасида иштирок этиши мумкин бўлди


Ўзбекистон фуқаролари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш жараёнида иштирок этиши мумкин бўлди.



Куни кеча Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармасида "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида" ги 860-сонли Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ходимларга етказиш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарни Вилоят Адлия бошқармаси Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва методик таъминлаш бўлими бошлиғи A.Aзимов ҳамда Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош мутахассиси Ш.Мақсумовлар олиб борди.

Унда тарғибот материалларидан самарали фойдаланган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказувчи субъектлар ва уларнинг ваколатлари, бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг ўрни ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ўтказилган семинарда кадастр ходимлари мавзуга доир аноним сўровномада иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Report Page