Фуқаролар мурожаатига ечим изланди

Фуқаролар мурожаатига ечим изланди



Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар шанбаси туман ҳокими Р.Рихсиев фуқаролар, тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқотлар ўтказиб келмоқда.

Бугун ҳам анъанага мувофиқ, аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан қабул ташкил этилди. Унда 13 нафар фуқаронинг саволлари юзасидан сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли мутасаддилар билан биргаликда тинглаб, уларга ечим изланди. 4 нафар фуқаронинг саломатлигини тиклаш борасидаги мурожаати мутахассислар ва тегишли раҳбарлар томонидан ўрганиб, ечимлари таклиф этилди. Уй-жой можаролари, ер-мулк кадастри бўйича низоли ҳолатларда суд органларига мурожаат этиш зарурлиги тушунтирилди. Шунингдек, имтиёзли кредитлар, субсидия, моддий ёрдам сингари мурожаатлар ҳам қонун доирасида ҳал этилиб, ижроси туман ҳокими назоратига олинди.


Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page