Фуқарога 22 млн. сўмга яқин қарзи ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг 23.02.2021 йилдаги 2-1102-2104/234-сонли ижро варақасига асосан қарздор Д.Сайлиевдан, ундирувчи М.Шодмонова фойдасига жами 21 миллион 678 минг 843 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга нисбатан Қонуннинг 421-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Шунингдек, қарздор Сайлиев Дилмуроднинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Д.Сайлиевдан, М Шодмоновага 21 миллион 678 минг 843 сўм етказилган зарар пуллари давлат ижрочиси томонидан ундириб берилган.