Фуқаро ов қуролини ташлаб қочиб қолди

Фуқаро ов қуролини ташлаб қочиб қолди

https://t.me/ekoqash

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қамаши туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида  Қамаши туман Қамай МФЙ ҳудудида бир нафар фуқаро ов қилиб юрганлиги аниқланди. Инспекторлар томонидан фуқародан ов қилиш учун овчилик гувоҳномаси ҳамда ов қилиб юрган ов қуролининг ҳужжатлари сўралганда фуқаро ҳеч қандай ҳужжатлар тақдим эта олмади. Инспекторлар томонидан ов қуролининг рақами ва уқланмаганлиги кўриш мақсадида ов қуролини олинганда ов қуроли уқланганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнида фуқаро инспекторларнинг қаршилигига қарамасдан ов қуролларини ташлаб ҳолат жойидан қочиб қолди. Инспекторлар қочгани билан фуқаро қонундан қочолмаслигини  наҳотки билмаса. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/ekoqash



Report Page