АДЛИЯ БЎЛИМИ АРАЛАШУВИ БИЛАН ФУҚАРОГА 325 МЛН СЎМ КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ.

АДЛИЯ БЎЛИМИ АРАЛАШУВИ БИЛАН ФУҚАРОГА 325 МЛН СЎМ КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ.

Андижон шаҳар адлия бўлими
Андижон шаҳар адлия бўлими

Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро Жўраев Илхом Ибрагимовичнинг унга тегишли бўлган Андижон шаҳар, Лермонтов кўчаси  39а-манзилда жойлашган ишлаб чиқариш цехи биносининг 1/19-қисми қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилган бўлсада, Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан компенсация пуллари, бой берилган фойда ва моддий ва маънавий зарарни ундириб беришни сўраб, ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Андижон шаҳар Лермонтов кўчаси 39-а манзилда жойлашган ишлаб чиқариш цехи биносининг 1/19-қисми “Андижонмулксавдо” МЧЖ томонидан 2005 йил 25 апрель кунги олди-сотди шартномасига асосан Жўраев Илхом Ибрагимовичга тегишли бўлган ишлаб чиқариш цехи биноси ва иншоотларининг қурилиш майдони 1024.98 кв.метр, хоналар ички фойдаланиш майдони 457,52 кв.метр бўлган бино Андижон шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан мулкдор билан келишув битими тузилмасдан бузиб ташланган.

Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори талабларига зид равишда бузилганлиги, бузилишдан 6 ой олдин огоҳлантирилмаганлиги, бузишдан аввал келишув битими тузилмаганлиги, компенсация пуллари тўланмаганлиги оқибатида фуқаро Жўраев Илхом Ибрагимовичга 325.532.332 сўм зарар етказилган.

Ўрганиш натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 3301-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86-моддаси, Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодексининг 11-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига Андижон шаҳар ҳокимлигидан фуқаро Жўраев Илхом Ибрагимович фойдасига жами 325.532.332 сўм компенсация пулини ундириб бериш сўраб даъво ариза киритилди. ФИБ Андижон туманлараро судининг 2020 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Жўраев Илхом Ибрагимович фойдасига жами 325.532.332 сўм компенсация пули ундириб берилди.

Андижон шаҳар адлия бўлими

бошлиғи О.Ғофуров

Report Page