Фронт ортида жасорат кўрсатган инсонларни халқимиз ҳеч қачон унутмайди
Бу йил иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага 75 йил тўлади. Мазкур урушда 1,5 миллиондан зиёд Ўзбекистон фарзандлари ҳам тинчлик ва озодлик учун мардона жанг қилган.
Уларнинг ҳар уч нафаридан бири ўз яқинлари бағрига қайтмагани, эл-юртимизнинг фронт ортида кўрсатган жасоратини халқимиз ҳеч қачон унутмайди.
Ана шундай фахрийлардан бири Ориш ота Турғунов ҳамда Юлдаш ота Норматовлар хонадонида бўлган Чиноз тумани Мудофа бўлими бошлиғи Ғанишер Қулназаров ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни эъзозлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича ўринбосари Мирсоат Мирсодиқовлар ташаббуси билан фахрийларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.
Ориш ота 1943-1945 йилларда Чехословакия, Руминия, Болгария, Югославия ва Венгрия давлатларидаги жангларда бўлган. Берлин остоналаригача бориб, фашизм устидан ғалаба қозонади.
Юлдаш ота Норматов ҳам 1943-1945 йилларда Япон урушида мардонавор жанг қилиб, кўрсатган матонати боис "За победу над Японием" медали билан ҳам тақдирланган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Аҳборот хизмати