Форбс мураббийлари

Форбс мураббийлари


беришди.


1.Жамиятнинг жасорати ва фидойилиги.

Жасорат сизга бизнес бошлашга, тўсиқларни енгишга ва доимо ўсишга ёрдам беради. Қилаётган ишларга бўлган иштиёқ, компания миссиясида иштирок этишни истаган, хамфикрли одамларни ўзига жалб қилади.


2.Келажак ҳақида тасаввур.

Одамлар билан ишлаш, таваккал қилиш, етакчи бўлиш, албатта, муҳим.

Лекин бизнесни муваффақиятли юритиш учун, сиз танлаган йўналиш қаерда ва қандай ривожланаётганини кўриш керак.

Мижозларнинг эҳтиёжларини олдиндан билиш ва нималарни амалга ошириш кераклигини аниқ тасаввур қилиш муҳимдир.


3.Ишонтиришнинг мохияти.

Ҳар қандай бизнесда сиз бошқаларни: жамоани, шерикларни, мижозларни ишонтира олишингиз керак.

Сизнинг фикрингиз уларнинг вақтига, пулига, қўллаб -қувватлашига муносиб эканлигига ишонтира оласизми?


4.Жасорат ва қатъиятлилик.

Фикрни ҳақиқатга айлантириш учун ишонч ва қатъият керак. Агар сиз бунга қодир эканингизга ишонсангиз, албатта.

Аммо мақсадингизга эришиш учун сиз марафонга тайёр бўлишингиз керак. Бунинг учун қатъият ва чидамлилик керак бўлади.


5.Қурбон қилишга тайёрлик.

Бизнес, албатта, таъсисчидан шахсий ва иш ҳаётида қурбонликларни талаб қилади: шахсий хаётга вақтининг етишмаслиги, қобилиятсизлиги учун дўстини ишдан бўшатиш ва х.з.лар.

Шунинг учун, агар мослашувчанлик ва бундай қурбонларга тайёрлик етарли бўлмаса, тадбиркорлик йўлини танламаслик яхшироқдир.


6.Буюк раҳбар бўлишга тайёрлик.

Етакчилик кўп фазилатларда намоён бўлади:


*тасаввурни шакллантириш ва ҳаракатлар режасини тузишда

*ўсиш ва ривожланишга бўлган доимий истакда

*ишлаш истаги ва эркинлик ва мустақиллик учун энг қисқа йўлни изламасликда

*чарчаган пайтда ҳам пойгада давом этиш учун жасорат ва чидамлиликда

*атрофингиздаги одамларни пайқаш, ғалабалар ва уларнинг жамоа билан бўлишиш истагида


7 Мотивация ва масъулият.

Яхши фикрми ёки йўқми? Буни билишнинг ягона йўли - шу ишни қилиб кўриш. Ҳаракат қилиш керак.

Бироқ, мен мотивация (стратегия, тактика, фикрлаш) ва масъулият (ҳалоллик ва вазифаларни бошқариш) га эга бўлишни тавсия қиламан.

"Мотивация ва масъулият" кўникмалари билан сиз ўзингизни ривожлантирасиз ва бошқаларга илҳом берасиз.


8.Ички интеллект.

Кўпинча, одамлар маълум бир соҳада иштиёқи ёки маҳоратига эга бўлгани учун, ўз бизнесини бошлайдилар. Бу яхши бошланиш, лекин сизда интуиция бўлиши керак.

Ички интеллект - бу ҳақиқатни кўра билиш донолиги ва била туриб харакат қилиш жасорати!

Юқори интеллектли раҳбарлар ва бизнес эгалари, сигналларни эрта пайқаб, улардан унумли фойдаланадилар.


Report Page