Фондом Каримова издан роман о годах работы Ислама Каримова в Кашкадарье / Каримов Фонди томонидан Ислом Абдуғаниевич Қашқадарёда ишлаган йиллари ҳақида роман нашр этилди

Фондом Каримова издан роман о годах работы Ислама Каримова в Кашкадарье / Каримов Фонди томонидан Ислом Абдуғаниевич Қашқадарёда ишлаган йиллари ҳақида роман нашр этилди

Karimov Foundation

RU: Фонд Каримова издал художественный роман писателя Лукмона Бурихона «Олов тутган одам» («Человек, принесший огонь»), посвященный периоду работы Ислама Каримова первым секретарем обкома компартии Кашкадарьинской области вплоть до его назначения Первым секретарем ЦК компартии УзССР. В романе повествуется о событиях судьбоносных, как для будущего Первого Президента Узбекистана, так и для всей страны, которые разворачивались в Кашкадарье в то непростое время.

В 1986 году Ислам Каримов был отправлен в один из самых отсталых в экономическом и социальном плане регионов – Кашкадарью, где в то время у людей не осталось доверия к руководству области. Ситуация осложнялась так называемым «хлопковым делом», из-за которого практически всю трудолюбивую нацию заклеймили «ворами и взяточниками». И по социально-экономическим показателям область на тот момент считалась одной из самых отстающих в республике.

Исламу Каримову предстояло преломить настроение людей, завоевать их доверие и пробудить в народе веру в перемены к лучшему. В отличие от предыдущего руководства области, которое запрещало людям даже приближаться к домам родственников осужденных по «хлопковому делу», Ислам Каримов непосредственно регулярно оказывал помощь семьям пострадавших.

Обстановка усугубилась тем, что в Центре появились планы объединить Кашкадарьинскую и Бухарскую области. Именно Ислам Каримов сумел отстоять Кашкадарью как отдельную и самостоятельную область.

Постепенно доверие людей к руководству области начало расти. Стали повышаться и хозяйственно-экономические показатели Кашкадарьи. Таким образом, росла и репутация Ислама Каримова как лидера и хозяйственника. Что, в конечном итоге, и легло в основу решения назначить его главой всей республики.

Эти и другие события подробно описываются в художественном романе. Лукмон Бурихон написал эту книгу на основе изученных им различных исторических материалов, а также проведя бесчисленные встречи и беседы с кашкадарьинцами – очевидцами тех событий.

Автор не стал ограничиваться раскрытием характера своего героя в качестве ответственного и требовательного руководителя, но и постарался описать его образ как личности, как человека со своими переживаниями, болью, чаяниями и надеждами.

UZ: Каримов Фонди ноширлик йўналишида яна бир ижодий лойиҳани рўёбга чиқарди – ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг “Олов тутган одам” номли романини чоп этди. Мазкур бадиий асарда Ислом Каримов Қашқадарё вилоят компартияси биринчи котиби вазифасида ишлаган кезлардан бошлаб ЎзССР компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби лавозимига тайинлангунга қадар бўлган давр қаламга олинган. Романда ўша мураккаб йилларда Қашқадарёда кечган – ҳам Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти учун, ҳам бутун мамлакат учун ҳал қилувчи аҳамият касб этган воқеалар бадиий талқин этилган.

Ислом Каримов 1986 йили иқтисодий ва ижтимоий жабҳада энг қолоқ ҳудудлардан бирига айланиб қолган Қашқадарёга юборилади. Ўша кезлар маҳаллий аҳолининг вилоят раҳбариятига ишончи буткул сўнган эди. “Пахта иши” деб аталган тергов туфайли бутун бошли меҳнаткаш халққа “ўғри”, “порахўр” каби туҳматлар ёғдирилиши вазиятни янада мураккаблаштирган эди. Қайд этилганидек, ўша кезлар вилоят ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ҳам республикада энг қуйи ўринларга тушиб қолганди.

Ислом Каримов олдида мушкул вазифа турар эди: у одамлардаги тушкун кайфиятга барҳам бериши, халқнинг ишончини қозониб, уларда ёруғ кунларга умид уйғотиши лозим эди. Вилоятнинг аввалги раҳбарлари даврида “пахта иши” бўйича жазога тортилган хонадонларга бошқаларнинг ҳатто яқинлашиши ҳам тақиқланган эди. Улардан фарқли равишда, Ислом Каримов адолатсизлик қурбони бўлган оилаларга яқиндан доимий ёрдам кўрсатди.

Ўша кезлар Марказда Қашқадарё ва Бухоро вилоятларини бирлаштириш таклифи қизғин муҳокама этилаётганди. Айнан Ислом Каримовнинг қатъий саъй-ҳаракатлари билан Қашқадарё алоҳида вилоят сифатида сақлаб қолинди.

Халқнинг вилоят раҳбариятига ишончи аста-секин ўсиб борди. Қолаверса, Қашқадарёнинг хўжалик-иқтисодий кўрсаткичлари яхшилана бошлади. Шу тариқа Ислом Каримовнинг етакчи ва хўжалик бошқарувчиси сифатидаги нуфузи ҳам мустаҳкамланди. Бу эса, пировардида, унинг республика раҳбари этиб тайинланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

“Олов тутган одам” романида шу каби воқеалар батафсил тасвирланган. Муаллиф Луқмон Бўрихон асар устида ишлаш жараёнида турли ҳужжатларни, тарихий манбаларни ўрганган, шунингдек, қаламга олинган ҳодисаларнинг шоҳиди бўлган қашқадарёликлар билан кўп бора учрашиб суҳбатлашган.

Эътиборли жиҳати, муаллиф бош қаҳрамон портретига талабчан ва масъулиятли раҳбар сифатида чизги бериб қолмай, шахс ва инсон сифатида ҳам кўрсатиб бера олган, унинг изтироблари, дардлари, орзу-истаклари, умидларини таъсирли, ишонарли тасвирлаган.