Фобия.

Фобия.


Инсонлар яшар экан, ҳаёти давомида хар бирида нимадандир қўрқиш ҳисси бор.Чунки, ҳаётда хар биримиз турли ҳолат ва вазиятларга тушамиз.

Инсон содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатни тасаввур қилади ва айнан шу унда катта қўрқув ҳиссини уйғотади.

Фобия "грек" тилидан олинган бўлиб, "қўрқув", "дахшат" деган маънони англатади. Ана шу қўрқув, хавотирланиш ҳисси фобия деб аталади.

Фобия бир эмас, бир неча юз турдаги қўрқув турларининг умумий жамланмаси бўлиб, баъзи инсонлардаги фобия бирор номаълум жисм, мавжудот, бирор воқеанинг юз беришидан қўрқиши дейилса тўғрироқ бўлади.

Қўрқув дастлаб муайян вазиятда пайдо бўлади ва мияга ўрнашади.

Тасаввур қилинг: атрофни томоша қилиш учун томга чиқган вақтингиз, пастга қараганингизда қаттиқ қўрқиб кетишингиз, гўёки пастга қараб, тушиб кетаётгандек ҳис қилишингиз мумкин. Бунинг оқибатида баландликдан қурқиш миянгизга ўрнашиб қолади ва бошка сафар ҳам худди шунга ўхшаш вазият бўлганида ҳам шу ҳолат такрорланаверади. Мияга ўрнашиб қолган қўрқувлар эса фобиялардир.

Оддий қўрқувдан фарқи, фобия бирмунча узоқ давом этади.

Шундай қилиб, фобия сизга ҳали таҳдид қилмаган обеъкт ёки вазиятга қарши бўлган қўрқувлардир. 

Фобиялар "невроз" касаллигини ҳам келтириб чиқарадиган сабаблардан биридир. Фобия пайдо бўлганида беморнинг юзи қизаради, ранги ўзгаради, оғзи қурийди, юраги тез-тез уради, қон босими ошиб кетади, тер босади, кўз қорачиқлари кенгаяди. Қолаверса, фобиялар кучайиб бориши натижасида инсон ўзини одамлардан олиб қочадиган, дўстлар даврасида камроқ кўринадиган, келажаги учун тузган режаларидан воз кеча оладиган ҳолатгача келиб қолади.

Айни вақтда бутун дунёда 600 дан ортиқ турли хил фобиялар маълум.

Биз энг кўп учраётган фобия турлари хақида билиб оламиз.

💁Агорофобия - очиқ жойлардан қўрқиш;

💁Ижтимоий фобия - бошқа одамларнинг олдида ва жамоатчиликни олдидаги ноқулай вазиятлардан чўчиш. Ижтимоий фобияси бор инсонлар оммавий тадбирларда иштирок этишдан, телефонда гапиришдан, хатто бошқа одамларнинг хузурида овқатланишдан қўрқиши мумкин;

💁Оддий фобиялар - маълум бир нарсадан, мавжудот ёки ходисадан қўрқиш;

Фобиянинг бу турлари энг асосий ва энг кўп тарқалган турлари хисобланади.

Улар ўз навбатида яна кичик турларга бўлинади.

🏊Аквафобия - сузишдан қўрқиш;

🐉Орхидиофобия - илонлардан қўрқиш;

🏗Акрофобия - баландликлардан, миноралардан, баланд кўприклардан қўрқиш;

🌫⚡️Астрофобия - момақалдироқ ва чақмоқдан чўчиш:

🤔Клаустрофобия - лифтдан ёки хонадан қамалиб қолиш, яъни ёпиқ жойлардан қўрқиш;

🕷Аракнофобия - ўргимчакдан кўрқиш;

🐎Хипофобия - отлардан қўрқиш;

💁Лейкофобия - оқ ранглардан қўрқиш;

😥Кансерофобия - саратон касали бўлиб қолишдан қўрқиш, ўзини худди шу касалман деб, ҳис қилиш;

Мусофобия - кемирувчилар яъни сичқон ва каламушлардан қўрқиш;

❤️Кардиофобия - юрагим касал деб қўрқиш; Фобиянинг рухий белгилари ҳам бор:

😟Бирор ҳолатнинг ёмонлик билан тугашидан қўрқиш ва шундай бўлишини кутиш;

😨Хавфсираш, доимий равишда диққатда туриш;

😬Турли овозларга таъсирчанлик;

🤦Хотира сусайиши;

😔Соматик аломатларни кутиш;

😥Бирор хавфнинг яқинлашаётгани хақидаги ғайриоддий ғояларни ўйлаб топиш;

🤔Инсоннинг маълум ҳолатга аввал ҳам тушганини ҳис этиши;

Фобиядан азият чекадиган инсонларнинг организмида турли ўзгаришлар содир бўлади, саломатлиги ёмонлашади.

Хар сафар миясига ўрнашган ёмон ўйлар унга тинчлик бермайди. Ўзини касал деб хисоблашади, ёки яқинларидан айрилиб қолишдан қўрқишади. Таъсирли кинолар ёки ҳикоялар ўқиб, ҳам баъзан ўзларининг "фантазияларида" муаммоли ҳолатларни, айрилиқларни, жудоликларни ўйлаб азобланишади. Хатто, кунлаб ойлаб ёмонлик бўлишини сезаябман,🤔

нимадир рўй берсачи деб, доимий хавотирга тушиб юрадилар. Аслида бу ҳолат билан ўзларини хам яқинларини ҳам қийнашади.

Хўш! Бу ҳолатларни енгиллаштириш ёки даволаш мумкинми?

🤔Аввало сиз хавотирга тушиб, қўрқаётган вазиятга тўғри ёндашинг!

❌Аслида сизни хавотирга қўйган у вазият бошқанинг ҳаётида бўлган бўлса, у сизнинг ҳам ҳаётингизда аниқ бўлади дегани эмас!

😔Ичингизда тобора муаммога айланиб бораётган қўрқувларингизни ташқарига чиқаринг. Буни ичингизга ютиш сизнинг ҳолатингизни фақат баттар қилиши мумкин!

🤔Энг яқин инсонларингиз билан ҳамсухбат бўлинг. Мутахассисга мурожаат этинг!

🙂Ўша сизни қўрқитган ҳолатга ёки объектга таъсир ўтказинг. Унга таъсир этмасангиз қай даражада қўрқувга, фобияга асосли вазиятлигини тушуниб етмайсиз!

😉Соғлом турмуш тарзига ва соғлом фикрлашга доимо амал қилинг.

🙂Сизнинг яқин инсонларингиз, севимли инсонларингиз атрофингизда кўп экан, ортиқча ўй хаёлларга ҳам ўрин бўлмайди!

🥰Бўлмағур ўй-хаёллар ўрнига орзу ва мақсадлар қўйинг!

🤔Қўрқув бўлганда ўзингизни назорат ҳам қилишни билинг. Зеро, бу қўрқувларингиз кўпайиб, миянгизга ўрнашиб, сизни хавотир ва дахшатларга солмасин!

Унутмангки, хар бир ҳаракат ўзингизга боғлик. Арзимас воқеалардан ўзингиз учун фобиялар кашф этиб, невроз касаллигини келтириб чиқарманг.

Зеро, ҳаётингизни мураккаблаштиргувчи ҳам ундан муаммоли вазиятларда тўғри хулоса орқали чиқиш ҳам ўз кўлингизда!

Психолог 👩‍💻

Тамара Бутаева.

Report Page