Фирибгарлик жинояти аҳоли иштирокида муҳокама қилинди.

Фирибгарлик жинояти аҳоли иштирокида муҳокама қилинди.

Наманган ИИБ ахборот хизмати

Наманган шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро шу йил 15 март куни шаҳар ИИО ФМБга ариза билан мурожат қилган. Мурожаатда 2020 йил 1 ноябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, “Ласетти” русумли автомашинасини 9000 АҚШ долларига келишиб, пулини 2 ойда қилиб беришини айтиб олиб кетиб ушбу автомашинани бошқа шахсга сотганлиги ва пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р.ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Янги Наманган туман ҳокими Ж. Абдуллаев ва туман ИИБ бошлиғи И.Абдураҳмоновлар томонидан аҳолини жалб этган ҳолда муҳокама йиғилиши ўтказилди. 

Муҳокама давомида кўплаб фуқаролар қабул қилинаётган қонун ва қарорлар, шунингдек ҳуқуқ ва бурчларини тўлақонли билмасликлари оқибатида мана шундай вазиятлар юзага келаётгани таъкидланиб, бордию шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келишса, ҳолатга бефарқ бўлмай дарҳол бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишлари сўралди. 




Report Page