Фирибгарлик йўли билан 100 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди

Фирибгарлик йўли билан 100 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманда ўтказилган тадбир натижасидашу туманнинг М.Юсуф кўчасида яшовчи Ғ.К., Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи М.М.га Паркент тумани Бойқозон қўрғонида жойлашган 195 гектар ер майдонини ўз танишлари ёрдамида туман ҳокимлигидан ижара шартномаси тузиш орқали унинг иҳтиёрига ўтказиб беришини ваъда қилиб, ундан жами 100000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан Мирзо Улуғбек туманида олган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page