Фирибгар найранги узоққа чўзилмади

Фирибгар найранги узоққа чўзилмади

Ички ишлар вазирлиги

Наманган туманида 17 ноябрь куни Чорбоғ маҳалласида яшовчи М.О. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 20 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи В.Ю. ундан 348 млн. 300 минг сўмлик “Лаззат” номли палма ёғларини олиб кетиб, пулини 10 кун ичида олиб келишини айтиб, алдов йўли билан ишончига кириб, пулларни шу кунга қадар бермаётганлигини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида В.Ю. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page