Фирибгар аёлнинг макри узоққа бормади

Фирибгар аёлнинг макри узоққа бормади

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 13 ноябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 27 март куни А.Қаххор кўчасида яшовчи, Г.Қ. (исмли аёл) уйида таниши, Учтепа туманида яшовчи, А.А.га уйини 55.000 АҚШ долларига сотишини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан бошланғич тўлов сифатида 18 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида Г.Қ. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page