Фидоий ва маърифатпарвар нуроний.

Фидоий ва маърифатпарвар нуроний.



Ўтса ҳамки қанча ой ва қанча йил, 

Кўнглингиз ёш бўлсин қаримасин дил. 

Сиз минглаб ёшларга устод эрурсиз, 

Илму фан бобида Фарҳод эрурсиз. 

Бир нечча йил ёшларга таълим тарбия бериб келган ҳозирги кунда нафақа гаштини сураётган Пичоқчи махалласида яшовчи устоз ва маърифатпарвар Мирзақули Панжиев хонадонига Олот туман Нуронийлар Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази Олот туман бўлинмаси, шоир ва кекса педагок ўқитувчилар ҳамда 23 мактаб ўқувчилари ташриф буюрдик.

Мазкур хонадонга ташриф буюрар эканмиз хонадоннинг ўзгача файзи ва шукуҳи ҳар бир инсонни ўзига жалб қилади. Хонадон тоза-озода, файзлилиги билан инсон қалбига ўзгача шукуҳ бағшлайди.

Мирзақули бобо бир неча йил таълим саҳасида ишлаб туманда инсонлар эътирофига тушганлар. Агарда туманнинг қайси ҳудудига бориб Мирзақул Панжиевни сўрасангиз тумандаги барча инсонлар устоз деб тан олишади.

Хонадон эгаси "нафақадаман уйда ўтирсам бўлади фарзадларим боқади" деган фикирдан йироқ бўлиб, уйда боғ, иссиқхона, узумзолар, гулзорлар ташкил қилган эканлар. Бундан ташқар устоз ҳар куни бир маротаба 23 мактабга ташриф буюриб ёшларга тарбия ва панднасиҳат бериб келмоқдалар.

Энг ажабланарлиси шундаки Мирзақули бобо ўз уйларида "уй музейи" ва "уй кутубхонаси"ни ташкил қилганлар. Бу билан устоз кечаги ва букунги холатларни келажак авлодга етказиш ҳамда ёшларни китобхонликка жалб қилиш уларни илмли, маърифатли қилиб тарбиялашда ас қотади. "Ҳар ҳафтада бир маротаба мактаб ўқувчилар келиди. Биз китобхонлик қиламиз ёшларга китоб ўқиб бераман" деб айтадилар. Ҳақиқатдан ҳам ўқувчи ёшлар "китобчи бобомиз" деб таъкидлаб ўтдилар.

Манашундай буюк хизматларни инобатга олиб туман Нуронийлар Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва нуронийлар томонидан ташаккурнома билдирилди ва эсдалик учун совғалар топширилди.

Юртимизда мана шундай Мирзақули бобо сингари устозларимиз бор экан биз эртанги кунимизни илм маърифатли ёшлар билан бойитамиз ва ёшларимизда маънавият сари етаклаймиз. Зеро Президентимиз айтганларидек "Биз кекса авлод вакилларининг бой тажрибасидан, уларнинг илмидан, маърифатидан ёшларни тарбиялашда фойдалансак келажак авлодни илмли, маърифатли қилиб тарбиялаймиз" деган сўзларида катта маъно ётади.


Республика Маънавият ва маърифат маркази Олот туман бўлинмаси.






Report Page