Фермер “Tomchi mutaxassislari”дан миннатдор

Фермер “Tomchi mutaxassislari”дан миннатдор

Томчи канали

Навоий вилояти Кармана туманидаги “Шоди бобо Шукуржон” фермер хўжалигининг 115 гектар ери бор. Фермер хўжалиги раҳбари Насиба Холмирзаева жорий йилда 51 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишни мўлжаллаган. Шу мақсадда Туркия компанияси билан қиймати 106 минг долларлик шартнома тузди. “Агробанк” АТБ эса шартнома қийматининг 50 фоизини ўтказиб берди.

Юклар айтилган муддатда Туркиядан чегарамизгача етиб келди. Аммо, фермер хўжалигининг ҳисоб-рақами билан боғлиқ айрим тушунмовчиликлар борлиги туфайли уларни қабул қилиб олишда муаммо юзага келди.

Фермер хўжалиги раҳбари Насиба Холмирзаева ушбу муаммоларни ҳал этишда кўмак сўраб ижтимоий тармоқдаги “Tomchi mutaxassislari” гуруҳига мурожаат қилди. Гуруҳ мутахассисларининг берган тезкор тавсиялари асосида муаммо бартараф осон ечим топди.

- Мутахассисларнинг берган тавсиялари асосида божхона ҳужжатларини онлайн тўлдирдик. Тўловлар ҳам масофадан амалга оширилди. Юкларни қабул қилиб олдик. Бунинг учун “Tomchi mutaxassislari”дан миннатдорман, - дейди фермер.

Шу кунларда “Шоди бобо Шукуржон” фермер хўжалиги далаларига чигит экишга ҳозирлик кўрилаяпти. Чигит қадалганидан сўнг томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш ишлари бошланади.

Н.Холмирзаева технологияларни ўрнатиш жараёнида ҳам “Tomchi mutaxassislari” билан маслаҳатлашиб туришини таъкидлади.

 

#fermer #tomchimutaxassislari #navoiy #karmana #tomchikanali #tomchi

 

@tomchikanali

Report Page