Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси иқтидорли талабаларни ўқишга таклиф этади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси иқтидорли талабаларни ўқишга таклиф этади.

Ёшлар кундалиги

Академияга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

 - ариза (билдирги);

 - чақирилувчининг қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

 - номзод томонидан қўлда ёки компютерда ёзилган таржимаи ҳол;

 - анкета;

 - ўқиш, иш ёки хизматни ўташ жойидан (агар ўқиётган, ишлаётган ёки хизматни ўтаётган бўлса) тавсиянома ҳамда маълумотнома;

 - ота-онасининг фарзандини Академияга ўқишга киришга розилик хати (вояга етмаганлар учун);

 - 3 х4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда

4,5 х 6 см ўлчамдаги 4 та фотосурат (бош кийимсиз);

 - Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси).

 Номзод тўғрисидаги бошқа ҳужжатлар мудофаа ишлари бўлимлари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

 - Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда, чақирилувчининг қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.


Ҳарбий хизматчи номзодлар учун:

 Ҳарбий хизматчи томонидан ўз хизмат ўташ жойидаги кадр (саф) бўлинмасига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

 Академияга ўқишга киришга тавсияномалар (муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга – ҳарбий бўлинманинг умумий йиғилиш баённомасидан кўчирма, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга – тегишли масъул вазирликнинг ҳудудий органи ёки ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) аттестация комисияси йиғилиши баённомасидан кўчирма);


 Тегишли вазирликнинг ҳудудий органи ёки ҳарбий қисмнинг (муассаса) томонидан берилган тавсиянома.

   Академияга курсантлар контингентини сифатли бутлаш учун қуйидаги саралаб олиш тадбирлари босқичма-босқич амалга оширилади:

 - ҳарбий-профессионал йўналиш;

 - дастлабки саралаб олиш;

 - тест синовлари.

  Ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича тадбирлар ҳарбий хизматчи касбининг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, ёшларда ҳарбий касбни онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян ҳарбий мутахассисликни танлашда уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилади.


 Ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 27-декабрдаги 775-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.


 Мудофаа ишлари бўйича бўлимлар, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари ва Академия, ҳарбий-профессионал юналиш бўйича тадбирларнинг амалга оширилиши учун масъул ҳисобланади.


 Соғлиғи, умумжисмоний тайёргарлиги ва индивидуал-психологик хусусиятларига мувофиқ ҳарбий ихтисосликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, ғоявий-маънавий барқарор, мустаҳкам интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш мақсадида Дастлабки саралаб олиш тадбирлари ўтказилади.


 Дастлабки саралаб олиш тадбирлари икки босқичда ўтказилади.


 Биринчи босқич: фуқаро ёшлар учун – мудофаа ишлари бўлимларида, ҳарбий хизматчилар учун – хизматни ўташ жойида, 1 февралидан 10 апрелга қадар


(шу куни ҳам) амалга оширилади. Бунда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

 - ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

 - якка тартибдаги суҳбат;

 - бирламчи тиббий кўрик.

Report Page