Фарғона водийсида шаҳарлараро мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди

Фарғона водийсида шаҳарлараро мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Бугун Фарғона шаҳридаги автошохбекатда Транспорт вазирлиги томонидан “Фарғона-Андижон”, “Фарғона-Наманган” ва “Фарғона-Бешариқ” шаҳарлараро йўналишларида мунтазам автобус қатновларининг йўлга қўйилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Мазкур йўналишларда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида “Uzautotrans service” корхонасининг 14 та Yutong русумли замонавий автобуслари ажратилди.

Ушбу йўналишларда мунтазам автобус қатновларининг йўлга қўйилиши водий аҳли учун мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда ўзига ҳос байрам совғаси бўлди.

Бугунги кунда Транспорт вазирлиги томонидан йўловчиларни манзилларига ўз вақтида ва хавфсиз етказиб қўйиш, ташувлар жараёнидаги сервис хизматлари сифатини ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида ҳам жамоат тарнспорти қатновини ташкил этиш, жойлардаги инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш, ҳудудларда оралиқ бекатларини қуриш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз аҳолисига муносиб турмуш шароитларини яратишдан иборатдир.

Фарғона водийсида шаҳарлараро йўналишларида ташкил этилган мунтазам автобус қатновлари йўлкира нархининг арзонлиги айниқса барчага манзур бўлди. Жумладан, масофаси 65 км тенг бўлган “Фарғона-Андижон” автобус йўналишида чипта нархи 11 000 сўм, “Фарғона-Наманган” йўналишида 14 000 сўм, “Фарғона-Бешариқ” йўналишида эса 18 000 сўм этиб белгиланди.


Report Page