Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур.

Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур.


Ҳар қандай мамлакат тараққиётида, ушбу юртнинг келажаги билан боғлиқ бўлган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол ривожланиши ҳал қилувчи рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам ислоҳотларимизни кенгайтириш ва самарадорлигини янада ошириш масалаларида юртбошимиз таъкидлаганларидек, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган ғайратли, ташаббускор, ҳар томонлама ривожланган ёшларни ўзимизга таянч қилиб, уларни қўллаб-қувватлашимиз даркор.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда "Ёшлар форуми"да белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро муҳандислик-технология институти томонидан ҳам спорт соғломлаштириштириш тадбирлари доирасида ёшлар ўртасида спорт мусобақаларининг жадаллаштирилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу каби тадбирлар жорий йилнинг 20 январь кунида Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда, Бухоро шаҳрида жойлашган 7-сонли мактабда "Jeet Kune Do" спорт тури бўйича ташкил этилиб, унда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчи ёшлар ўртасида турли вазн тоифасида вилоят биринчилиги ташкил этилди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ҳамда фаол иштирок этган барча иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва турли спорт анжомларидан иборат эсдалик совғалар тақдим этилди. 


Бухоро муҳандислик-технология институти ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси ва матбуот котиби Элбекова Эъзоза

Report Page