Фарзандининг таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаган 1 нафар отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фарзандининг таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаган 1 нафар отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Бюронинг Сирдарё туман иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 24.02.2016 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.У.дан ундирувчи Х.У.нинг фойдасига 2 нафар фарзандининг таъминоти учун қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бироқ, ота суд буйруғида зиммасига юклатилган маъсулиятни бажармади. Бюронинг Сирдарё туман бўлими томонидан Ш.У. 2 нафар фарзандларининг таъминоти учун алимент пулларини ўз вақтида тўлаши бўйича бир неча бор огоҳлантирилган бўлсада ота фарзандларининг таъминоти яъни 15 ой давомида 13 710 038 сўм алимент пулларини ўз вақтида тўламади.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг 22.09.2022 йилдаги қарорига асосан фуқаро Ш.У.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси таъйинланди.

Бу билан отага фарзандларининг таъминоти қонун ҳимоясида эканлиги эслатиб қўйилди.   

Бюронинг Сирдарё туман
бўлими давлат ижрочиси
Хазратқулов Сардорбек

Report Page