Фарзанд ота қотилига айланса падаркуш дейилар эди. Она қотилига айланган фарзандни нима деб аташ мумкин...?

Фарзанд ота қотилига айланса падаркуш дейилар эди. Она қотилига айланган фарзандни нима деб аташ мумкин...?

SUDNEWS
JINOYAT VA JAZO

Анвар марҳум онаси Венеранинг ёлғиз фарзанди, суянчиғи бўлиши керак бўлсада, бирор касбнинг бошидан тутмасдан фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, мунтазам равишда марҳум онасининг нафақа пули эвазига спиртли ичимлик истеъмол қилишни ўзига кундалик одат қилиб олди. Анвар ҳар ойнинг 13 санасини нима учундир бошқа саналарга кўра, яхшироқ кўрар эди, ҳар ойнинг

13 санаси келиши муштоқлик билан кутар эди. Нима учн дейсизми, ахир унинг онаси марҳума Венера ҳар ойнинг 13 санасида нафақа пулини олар, ушбу нафақа пулига Андерей эса спиртли ичимлик сотиб олар эди. 

Дастлаб Анвар марҳума онаси Венера билан яхши муносабатда бўлиб, уни асраб авайлашга ҳаракат қилар эди. Қарилик ўз кучини кўчсатиб Венера 2022 йилнинг январь ойидан мустақил ҳаракатланишга қийналиб, ўзини кун сайин идора қила олмайдиган ҳолатга келиб қолди. Гоҳида Венера краватдан ерга йиқилиб, тушса Анвар унга “нима сабабдан краватдан йиқилдинг, ўзингни идора қила олмаяпсан”-деб онасини ёш боладек уриб жазолашга одат қилди. Соғлом вақтида керак бўлган онаизор касаллик орттирган вақтда ўз фарзанди учун кун сайин ортиқча бўла бошлади. Кунларнинг бирида Анвар яшаш жойининг тайини бўлмаган, мунтазам спиртли ичимликка рўжу қўйган, Антонни ўзи билан бирга яшаш уйига олиб борди. Анвар Антонга яшаш уйидан жой беришини, бунинг эвазига эса унга кунлик спиртли ичимлик олиб беришга ўзаро келишди. Антон, Анвар ва унинг онаси Венералар шу тарзда яшашни давом эттиришди. Венеранинг эса аҳволи кун сайин ёмонлашиб борар, Анварнинг эса онасига кундан-кунга муносабати ёмонлашиб, уни ёш боладек урадиган одат чиқарди. Венеранинг эса дардини тинглайдиган, унга ғамхўрлик қиладиган бирор киши йўқ эди. Венера фарзанд тарбиясида қаерда ҳато қилдим деб, ўзига ўзи жавоби йўқ савол бериб, тунлари билан йиғлаб чиқар эди. 

Кунларнинг бирида айни ёз чилласида Анвар ва Антон ҳар доимгидан кўпроқ спиртли ичимлик истеъмол қилишди. Улар ўзларини билмайдиган даражада спиртли ичимликдан маст бўлди. Сувсиз ва оч наҳор краватда ётган онаизор ўзини идора қила олмасдан краватдан йиқилиб тушди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган Анвар онаси Венерани тепиб, қўлидаги шиша идиш билан қорин соҳасига бир неча маротаба уриб тан шикасти етказди. Гўёки, онам ухлади деб, улар яна спиртли ичимлик истеъмол қилишни давом эттирди. Тонг отгач, дастлаб Антон ундан кейин эса Анвар уйғонди. Венера эса бу вақтда мангу уйқуга кетган эди. Анвар маст ҳолатда онасининг жонсиз танаси кўриб, гўёки онасига меҳр кўрсатаяпман деб унинг вафот этганлиги муносабати билан яна спиртли ичимлик истеъмол қилишда давом этди. Ёзнинг чилласи эмасми, Венерани жасади кун сайин ўзидан ёқимсиз хид чиқара бошлади. Антон Анвар билан ўзаро келишиб, маст ҳолатда Венеранинг жасадини ювиб унга “ғамхўрлик” қилиш мақсадида унинг жасадини ваннага олиб киришди. Буни қарангки. Бу вақтда ваннада сув ҳам йўқ экан. Антон ва Анвар Венеранинг жасадини ваннада қолдириб, яна уни вафот эганлиги учун гўёки ҳурмат бажо келтириб спиртли ичимликни ичишда давом этди. Бу орада кўп қаватли уй, ёзнинг чилласи эмасми, бутун подъезд бўйлаб ёқимсиз хид соат сайин кучая бошлади. Антон бироз ўзига келиб, “Анвар онангни дафн этишимиз керак, жасади хидланиб кетаяпти” деб айтди. Анвар ойнинг 13 санасини яхши кўрмайдими, 13 сана келсин, онамнинг нафақаси чиқади. Нафақа пули эвазига онамни дафн этамиз деб жавоб берди. Улар яна жонсиз, кун сайин жасади хидланиб бораётган Венера билан бир хонада спиртли ичимлик истеъмол қилишда давом этди. Қўни-қўшниларнинг хабарига кўра, Анвар ва Венеранинг яшаш уйига келган маҳалла расиси уларнинг эшигини тақиллатишига қарамасдан очмаганлиги сабабли, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари томонидан уй эшиги бузиб очилган вақтда, кўз кўриб қулоқ эшитмаган ходиса яъни, жонсиз ярим яланғоч ҳолда ваннада жонсиз танаси чирий бошлаган Венера ва унинг маст ўғли Анвар ҳамда унинг таниши Андрей сарҳуш турар эди. 

Ходиса содир бўлган жой тезкор тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб.

Жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилди. 

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ҳукмига асосан Анвар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан, Антон эса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг         117-моддаси 2-қисми ва ЖКнинг 241-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Бироқ, халқимизда бир нақл бор, жаннат оналар оёғи остида деб бежизга айтилмаган. Бироқ, Анвар она қотилига айланди. У тегишли жазосини олди. Лекин виждон олдидаги саволига умри давомида жавоб қайтара олармикан, бир дақиқа бўлсада онасининг аянчи вафотини кўз олдидан кетказа олар эканми?

 

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси Ориф Пардаев, шу суднинг судьяси Илхом Эргашев

 

Report Page