Faralarni yoqib yurish bo'yicha hukumat qarori

Faralarni yoqib yurish bo'yicha hukumat qarori


Айтишларича, 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Бу борада ҳукумат қарори қабул қилинган.


Қарорда белгиланишича, 2020 йил 1 январдан мамлакатда ишлаб чиқариладиган барча автомототранспорт воситалари ички бозорга ишлаб чиқарувчи томонидан автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланган ҳолда чиқарилади. Автотранспорт воситаларини импорт қилишда уларда кундузги сигнал чироқларининг мавжудлиги сертификациядан ўтказиш учун мажбурий техник талаб сифатида белгиланади. Яқин кунларда бу борада расмий ахборот берилади.

Фара”ларни ёқиб юриш бўйича талаб икки йилга узайтирилди


Маълумки, Ҳукуматнинг 9 апрелдаги қарори билан барча транспорт воситаларига чироқларни кундузи ёқиб юриш бўйича талаб қўйилган эди.


Тартиб жорий этилгандан сўнг ўтган давр давомида Ички ишлар вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу тартиб таҳлил қилинди ҳамда тегишли лойиҳа май ойининг бошида Ҳукуматга киритилган.


Қабул қилинган Ҳукумат қарорига (460-сон, 04.06.2019 й.) мувофиқ “фаралар” бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилади.


Яъни қарорга кўра 2021 йил 1 январга қадар кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш шартлиги тўғрисидаги талаб фақатгина автоматик ёниб турувчи кундузги чироқлари бор машиналарга нисбатан татбиқ этилади.

@KDUZB @KDUZB @KDUZB

Report Page