Фарғонадан  “Дўстлик” чегара постига қадар автобус қатнови йўлга қўйилди

Фарғонадан  “Дўстлик” чегара постига қадар автобус қатнови йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

“Uzautotrans service” корхонаси бугундан эътиборан “Фарғона ─ Дўстлик” йўналишида синов тариқасида автобус қатновини йўлга қўйди. 

Автобуслар “Фарғона шаҳар атрофи” автостанциясидан йўлга чиқиб, Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара ўтказиш масканига қадар ҳаракатланмоқда. Ушбу йўналиш масофаси 115 км.га тенг бўлиб, қатновлар Yutong автобусларида амалга оширилаяпти. Йўлкира ҳаққи эса 15 000 сўм этиб белгиланган. Дастлабки босқичда қатновлар икки томонлама йўналишда кунига жами 8 маротаба амалга оширилади.