Фарғонада аниқланган сифатсиз қурилишлар...

Фарғонада аниқланган сифатсиз қурилишлар...

Қурилиш

Қурилиш вазирлиги томонидан юртимиз бўйлаб ҳудудий назорат инспекциялари билан бирга қурилаётган объектларни ўрганиш ишлари давом этмоқда ва бу борада Фарғона вилоятида ҳам қатор сифатсиз қурилиш объектлари аниқланди.

1. “DONO NASHRIYOTI” МЧЖ томонидан қурилаётган объект бўйича Фарғона шаҳар ҳокимининг 2020 йил 18 августдаги 441-сонли қарорига асосан тегишли архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ҳамда қурилиш монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил 9 сентябрда 22299667-сонли хабарнома юборилган.

Ушбу объект жойига чиқиб ўрганилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:

Барча колонналарда бир-бирига уланиши нотўғри бажарилган. Барча ригелларда уланиш қисмлари нотўғри жойга қўйилган. КМК 2.03.01-96 бўйича қўпол хатоларга йўл қўйилган. Юқори қисмидаги арматура колонна билан туташган жойида уланиб қолган. Пастки қисми ригелнинг ўртасида уланиб қолган. Ертўла қисмида ФБСлар нотўғри терилган. КМК 2.01.03-96 п.3.1.11а банд бўйича арматуралар ташлаб кетилмаган. Ушбу текширув натижасига кўра масъул шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99 моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.

2. Фарғона шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 ноябрдаги 1114-сонли қарорига асосан “Марғилон бинокор таъмир қурилиш” МЧЖга 12 қаватли 1 ва 2-қаватида ҳунармандлар маркази, соғломлаштириш мажмуаси ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш комплекси ҳамда қолган қаватларида турар-жой қурилишига рухсат берилган. Ушбу қарорга асосан тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ва ташкилот томонидан қурилиш монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил 6 августда 21242539-сонли хабарнома юборилган.

Ушбу объект жойига чиқиб ўрганилганда бир қатор камчиликлар аниқланиб, масъул шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99 моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.

3. 2020 йил 21 апрелдаги Электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги №YU 074-019979 сонли баённома билан фуқаро Мирзаев Дониёр Ўринбоевичга тегишли ер майдонида 9 қаватли турар-жой биноси  қурилишига рухсат берилган.

           Ушбу баённомага асосан тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ва қурилиш ишлари бошлангани ҳақида
22009248-сонли хабарнома юборилган.

Аммо объект жойига чиқиб ўрганилганда ертўла қисмида колонналар нотўғри чиқариб кетилган. Ташқи тўсиқ деворларини майда блокли ғишт материалидан ишлатилган ва колонналарга бириктирилган. Лойиҳада кўрсатилган узеллар қўлланилмаган. Ғишт териш ишларида айрим жойларда вертикал чоклар цемент қоришмалар билан етарли даражада тўлдирилмаган.

Текширув натижасига кўра масъул шахсга ушбу турар жой биносига тегишли камчиликларни бартараф этиш юзасидан қурилиш монтаж ишларини тўхтатиш учун ёзма кўрсатма берилган.

4. Тилаволдиев Темурбек Расул ўғлига тегишли ер майдонида 9 қаватли турар-жой биноси  қурилишига рухсат берилган ва қурилиш-монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида инспекцияга 2020 йил 28 августдаги
22008301-сонли хабарнома юборилган.

Аммо лойиҳада кўрсатилган узеллар қўлланилмаган. Диафрагма деворлари колонна билан туташган қисмида камчиликлар мавжуд. Ғишт териш ишларида айрим жойларда вертикал чоклар цемент қоришмалари билан етарли даражада тўлдирилмаган. Тегишли камчиликларни бартараф этиш юзасидан фуқарога қурилиш монтаж ишларини тўхтатиш учун ёзма кўрсатма берилган.

5. Фарғона шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 ноябрдаги 1114-сонли қарорига асосан “Фарғона қурилиш кўрки” МЧЖга 12 қаватли 1-2-қаватида ҳунармандлар маркази, соғломлаштириш мажмуаси ва савдо маиший хизмат кўрсатиш комплекси ҳамда қолган қаватларида турар-жой қурилишига рухсат берилган.

Ушбу баённомага асосан тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ҳамда қурилиш ишлари бошлаганлиги ҳақида
2020 йил 6 августда 21311377-сонли хабарнома юборган.

Бироқ объект жойига чиқиб ўтказилган текширув натижасига кўра МЧЖнинг масъул шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99 моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилди.

6. Электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги №YU 074-020056, №YU 074-020226, №YU 074-019744 сонли баённомалар билан “FERGANA TEX SERVIS YURIY” МЧЖга тегишли ер ажратилган.

           Ушбу объект бўйича архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил 22 августда 18902302, 21797626, 21799339, 21799370-сонли хабарномалар юборилган.

Бироқ объект ўрганилганда ташқи тўсиқ деворлари майда блокли ғишт материалидан ишлатилган ва колонналарга бириктирилган. Лойиҳада кўрсатилган узеллар қўлланилмаган. Умуман нотўғри арматурадан каркас тўқилган. Плиталарда шахта тешиклари нотўғри очиб кетилган. Қуйма монолит арматуралари коррозиядан ҳимояланмаган ҳолда очиқ қолиб кетган. Лойиҳада зинапоя девордан ажратилмаган ва зина нотўғри қўйиб кетилган.

Инспекция томонидан тегишли камчиликларни бартараф этиш юзасидан қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш учун ёзма кўрсатма берилган.

7. Фарғона вилояти ҳокимининг 2017-йил 29-майдаги 299-сонли қарори билан “POYTAXT MAVZESI” МЧЖга баҳоланган миқдордаги компенсация тўловлари қоплаб берилганидан сўнг 15500,0 кв.м. ер майдонига кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга турар-жой биноси қурилишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ушбу қарорга асосан тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ва инспекцияга қурилиш ишлари бошланганлиги ҳақида 2020 йил 26 октябрда 23756384-сонли хабарнома юборилган.

Объект мураккаблик тоифасига кўра III тоифадаги объектлар қаторига кирсада, “Фарғона архитек саноат муҳандис тармоқ лойиҳа” МЧЖнинг “Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия”си объект мураккаблик тоифасига кўра II тоифадаги объектлар учун берилган. Қурилишга лойиҳа ташкилоти томонидан тасдиқланмаган лойиҳа тақдим этилган. Лойиҳада бурчак штаммлар тўлдирилмаган. Бино эса 9 қаватга мўлжаллаб нотўғри лойиҳаланган ва ушбу лойиҳа асосида қурилган. Объектнинг танланган конструктив ечими 7 қаватгача кўрсатилган. Лойиҳада колонналарнинг жойлашиш координаталари ҳам хато. Ораёпма плиталар устига вазни оғир бўлган парда деворлар ўрнатилган. Зина деворларига қўшиб уланган ва зина илинадиган темир бетон (балка) қўйилмаган. Объектнинг муаллифлик назорати тўлиқ юргизилмаган. Қурилиш майдонида 3-4 қаватлар қурилгунга қадар бор йўғи икки маротаба жойига чиқиб, ёзув қолдирилганлиги қайд этилган. Муаллифлик назорати журналида қайд этилган камчиликлар назоратга олинмаган.

Ўтказилган текширув натижасига кўра тегишли лойиҳа ташкилотини лицензиясини бекор қилиш учун Қурилиш вазирлигига тақдимнома киритилган, масъул шахсга нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99 моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.

8. Марғилон шаҳар ҳокимининг 2017 йил 18 декабрдаги 1018-сонли қарорига асосан “UNIVERSAL OASIS TRADE” МЧЖга кўп қаватли турар-жой биноси қурилишига рухсат берилган ва қурилиш-монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил 29 октябрда ҳудудий инпекцияга 23885941-сонли хабарнома юборган.

Аммо ўтказилган текширув натижасига кўра объектни инструментал техник текширувдан ўтказиш юзасидан ҳамда тегишли камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган.     

 


  9. Марғилон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 3 декабрдаги 535-сонли қарорига асосан “Марғилон ихтисослаштирилган таъмир қурилиш” МЧЖга 2 та 9 қаватли турар-жой биноси қурилишига рухсат берилган. Ушбу рухсатномага асосан тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ва қурилиш монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2021 йил
10 февралдаги 27575205-сонли хабарнома юборилган.

Аммо қурилиш монтаж ишларида бир қатор камчиликлар аниқланганлиги сабабли 2021 йил 15 феврал куни буюртмачи, пудратчи ва лойиҳачига
4938-сонли бажарилиши мажбурий ёзма кўрсатма берилган ва бу ҳолат ҳудудий инспекция томонидан назоратга олинган.

10. Тошлоқ тумани хокимининг 2020 йил 4 майдаги 555-сонли қарорига асосан “IMKON FARG‘ONA QURILISH” МЧЖга 5 қаватли турар-жой биноси қурилишига рухсат берилган ва ҳудудий инспекцияга қурилиш монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил 29 июндаги 20177292-сонли хабарнома юборилган.

Объектда ўтказилган текширув натижасига кўра эса ташкилотнинг масъул шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99 моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.

11. “QAHRAMONJON BULDINGS” МЧЖга 5 қаватли турар-жой биноси қурилишига рухсат берилган. Ушбу қарорга асосан тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил 9 сентябрдаги 22280804-сонли хабарнома юборган.

Объект жойига чиқиб ўрганилганда бир қатор камчиликлар аниқланган ва текширув натижасига кўра масъул шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.

12. Қува тумани ҳокимининг 2020 йил 17 апрелдаги 569-сонли қарорига асосан “AL-AVVAL AL-OHIR” МЧЖга 5 қаватли турар-жой биноси қурилишига рухсат берилган ва тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ҳамда қурилиш монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил
24 июлдаги 21040660-сонли хабарнома юборган.

Объект ўрганилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:

Қурилиш майдонида зиналар нотўғри ўрнатилган ва қалинлиги лойиҳа асосида эмас. Лойиҳада берилмаган 250 мм ғишт девор териб қўйилган. КМК 2.01.03-96 п.3.1.11а банд бўйича арматуралар ташлаб кетилмаган. Қурилиш майдонида колонна учун ишлатилиши керак бўлган 16 АIII арматура ўрнига 14АIII арматура қўлланилган. Қурилиш майдонида колонна хомутларида диаметри 8мм ли арматура ўрнига 6 мм диаметрли арматура қўйиб кетилган. Қурилиш майдонида сеткалар хона баландлиги бўйича фақат 1 қаторда қўйилган. Ғишт териш ишларида айрим жойларда вертикал чоклар цемент қоришмалар билан етарли даражада тўлдирилмаган.

Қисқа муддатли текширув натижасига кўра объектни инструментал техник текширувдан ўтказиш юзасидан ҳамда тегишли камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул шахсга кўрсатма берилган.    



   Қурилиш вазирлиги

Матбуот хизмати


       





 





Report Page