Фарғонада “Nexia” “Isuzu” автобуси билан тўқнашув оқибатида тўрт йўловчи ҳалок бўлди

Фарғонада “Nexia” “Isuzu” автобуси билан тўқнашув оқибатида тўрт йўловчи ҳалок бўлди


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти берган маълумотга кўра жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 19-30 ларда, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-112 “Фарғона халқа” автомобиль йўлининг 241-км.да, ҳайдовчи Риштон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган И.Б. “Нексия” русумли автомобилини бошқараётиб, шу йўналишда орқага қайрилиш мақсадида тўхтаб турган, ҳайдовчи Риштон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ю.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилини орқа томонига урилиши оқибатида, ҳайдовчи Ю.М бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва қаршисидан келаётган, ҳайдовчи Риштон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган И.А. бошқарувидаги “Исузу” русумли автобус билан тўқнашув содир этган. Натижада, Ю.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилининг тўрт нафар йўловчилари касалхонада вафот этган.

ИИВ Ахборот хизмати


Report Page