Фарғона водийсида шаҳарлараро мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади

Фарғона водийсида шаҳарлараро мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Йўловчиларни ўз манзилларига энг мақбул нархларда хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, шу бугунги кунга қадар пойтахт Тошкент шаҳрини вилоят ва туман марказлари билан боғловчи 18 та йўналишда мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди. (Булар Тошкент-Янгиер, Тошкент-Гагарин, Тошкент-Зомин, Тошкент-Жиззах, Тошкент-Самарқанд, Тошкент-Ургут, Тошкент-Жўш, Тошкент-Навоий, Тошкент-Қарши, Тошкент-Чироқчи, Тошкент-Яккабоғ, Тошкент-Денов, Тошкент-Термиз, Тошкент-Бухоро, Тошкент-Қоракўл, Тошкент-Урганч, Тошкент-Чимбой, Тошкент-Нукус).

Мазкур йўналишларда “Uzautotrans service” корхонаси томонидан замонавий Yutong автобусларида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келинмоқда. Бутун юртимиз бўйлаб мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик тантаналари кенг нишонланаётган шу кунларда Транспорт вазирлиги томонидан Фарғона водийси аҳолисига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ўзига ҳос байрам совғаси тайёрланди. Энди Фарғона водийсида ҳам шаҳарлараро йўналишларда мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади. Жорий йилнинг 6 сентябрь кунидан эътиборан “Фарғона-Андижон”, “Фарғона-Наманган”, “Фарғона-Олтиариқ (Тинчлик шаҳри орқали)-Қўқон-Бешариқ” йўналишларида “Uzautotrans service” корхонаси йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Мазкур йўналишларда хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида 14 та Yutong автобуслари ажратилди. Айни дамда автобуслар Фарғона водийсига етиб келди.

Report Page