Фарғона вилоятининг Қўқон ва Тожикистоннинг Шайдон шаҳарлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди

Фарғона вилоятининг Қўқон ва Тожикистоннинг Шайдон шаҳарлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридан Тожикистоннинг Шайдон шаҳрига автобус ва микроавтобус қатнови йўлга қўйилди.

Шу муносабат билан «Қўқон—Шайдон» йўналишининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Шайдон шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Қатнов йўналиш масофаси 84,5 километр бўлиб, Шайдон шаҳри томонидан «Рахш-РМ» компаниясига тегишли микроавтобуслар ҳамда Қўқон шаҳридан «Мансур Мирзоҳид» компаниясига қарашли Isuzu автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатилади.

Йўл ҳақи Ўзбекистон томонидан 23 минг сўм, Тожикистон томонидан эса 23 сомоний этиб белгиланган.




Report Page