Фарғона вилоятидаги навбатдаги оммавий сайёр қабул Бағдод туманида бўлиб ўтди...

Фарғона вилоятидаги навбатдаги оммавий сайёр қабул Бағдод туманида бўлиб ўтди...


Президент Администрацияси, қатор вазирлик ва идоралар, вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, секторлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр Агентлиги раҳбарлари иштирокида навбатдаги оммавий сайёр қабул вилоятнинг Бағдод туманида бўлиб ўтди.

Навбатдаги сайёр қабулда Бағдод туманидаги “Конизар” МФЙ худудида жойлашган “Нуронийлар боғи” номли сихатгоҳ ховлисида бўлиб ўтди. Ушбу сайёр қабулда Бағдод, Риштон ҳамда Олтиариқ туманларининг 15 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Сайёр қабулда адолатли ёндашув, фикрлар хилма хиллиги, фуқароларнинг тўпланиб қолган ҳар хил мавзудаги масалаларини ўз вақтида қаловини топиш осон кечмади.

Сайёр қабулига келган фуқароларнинг айримлари бир неча бор сектор раҳбарлари қабулида бўлганликлари, ҳали ҳам муаммоси ижобий ҳал этилмаганини билдиришди.

Жумладан; Бағдод тумани “Иттифоқ” МФЙ Нурафшон кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро Зиятова Зироатхон Мухаммадисоевнанинг оиласи ижтимоий кам таъминланганлиги ҳамда оилада ногиронлиги бош шахс борлигини сабабли яшаб турган уй-жойи кадастр қилинмаганлиги, ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўлов имконияти йўқлигини билдирди. Халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, эл дардига малҳам бўлиш шу жойда намоён бўлди. Давлат солиқ қўмитаси хузуридаги Кадастр агентилигининг Далат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармаси рахбари мазкур муаммони шахсан ўзи зиммасига олиб фуқарога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябр кунги "Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 535-сонли қарори асосан оилада ногиронлиги бош шахс борлигини инобаатга олган холда яшаб турган уй-жойига кадастр хужжатини қонун хужжатларига асосан расмийлаштириб 50 % тўлов чегирма асосида қисқа муддатда хонадоннинг кадастр ҳужжатларини мурожаат эгасига топширилди. З.Зиятова қувончларини ташаккур орқали изҳор этиб, оддий инсонга эътибордан мамнунлигини билдирди.

Фарғона вилоятида “Сайёр қабуллар” давом этмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр Агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Матбуот хизмати




Report Page