Фарғона вилоятида хатлов ишлари олиб борилмоқда.
https://t.me/fargonakadastrДавлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 11 мартдаги “Фарғона вилоятида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ҳамда Давлат кадастрлари ҳисобини юритишнинг миллий геоахборот тизимида амалга оширилишини таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида” ги 58-03-сонли буйруғи ва Кадатр агентлигининг Давлат кадастлари палатасининг 2021 йил 12 мартдаги 35-сонли буйруғи ижроси юзасидан Фарғона вилояти туман (шаҳар) ларидаги мавжуд кўчмас мулк объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда.
Шу даврга вилоят бўйича 272073 та кўчмас мулк объектларида хатлов ишлари якунланган бўлиб, янги аниқланган объектлар сони 2073 та холатда 217.31 га ер майдонини, қўшимча аниқланган, жорий ўзгаришлар 10566 та холатда 41.16 га ер майдонини ташкил этади.
Шунингдек барча туман (шаҳар) ларда хатлов ўтказиш бўйича мутахассис-ходимлар бириктирилган бўлиб, режа асосида белгиланган тарибда хатлов ишлари олиб борилмоқда.
Вилоятда олиб борилаётган ишлар юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.
Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Матбуот хизмати.