Фарғона вилоятида бўлиб ўтган Оммавий сайёр қабуллар ўз ниҳоясига етди

Фарғона вилоятида бўлиб ўтган Оммавий сайёр қабуллар ўз ниҳоясига етди


Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг 14-16 октябр кунлари Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Боғдод, Фарғона ва Тошлоқ туманларида сайёр қабуллар бўлиб ўтди.

Ушбу сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи М.Агзамов, Кадастр агентлиги давлат Кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Ф.Ниёзовлар қатнашди.

Ўтказилган тадбирлар давомида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармасига жами 96 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, шундан жами 39 та мурожаатлар яъни 29 та ижтимоий кам таъминланган фуқароларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берилди, 6 та тадбиркорлик йўналишида, 2 та қурилишга рухсат олиш бўйича ҳамда 2 та ҳолатда фермер хўжалиги ташкил этиш масаласи бўйича ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш юзасидан мурожаатлар ижобий ҳал этилди, 23 та мурожаатларга тегишли тартибда ҳуқуқий маслахатлар ва 16 та мурожаатлар юзасидан қонунда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилди ҳамда 18 та мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Бўлиб ўтган сайёр қабуллар давомида фуқароларни кундалик ҳаётида қийнаб келаётган аксарият муаммолар ижобий ечимини топди. Бу эзгу ишлар аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлашга, бугунги кундан рози бўлиб яшашларига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр Агентлиги Матбуот хизмати


Report Page