Фарғона ва Қирғизистоннинг Қизил-Қия шаҳарлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди

Фарғона ва Қирғизистоннинг Қизил-Қия шаҳарлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди


Бугун ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги ҳамкорлик ва яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва тенг ҳуқуқлиликка асосланган дўстлик муносабатлари мустаҳкамланиб янги босқичда давом этмоқда. Буни барча соҳалардаги ҳамкорлик ривожланиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Жорий йилнинг 25 сентябрь куни “Андижон-Ўш” йўналишида автобус қатновларининг ташкил этилшини аҳоли вакиллари катта ҳурсандчилик билан қарши олишган эди. 

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан “Фарғона-Қизил Қия” йўналишида ҳам автобус қатновлари ташкил этилди. Мазкур йўналишнинг очилишига бағшланган тантанали тадбирда Қизил-Қия шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимияти мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 

Мазкур йўналишда “Мansur Mirzohid” МЧЖ корхонаси юмшоқ ўриндиқли замонавий ISUZU автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. “Фарғона-Қизил Қия” йўналиши масофаси деярли 37 км.тенг бўлиб, чипта нархи 7 минг сўм этиб белгиланди. Қирғизистон томонидан эса йўналишга микроавтобуслар қўйилган бўлиб, Қизил Қия шаҳри автовокзалидан соат 09:00, 10:00, 14:00 ва 15:00 да Фарғона томон ҳаракатланади.