Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши


Ижтимоий тармоқларда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг айрим ишчилари томонидан завод томонидан мукофот пули берилмагани тўғрисида норозилик акс эттирилган видеолавҳа тарқалган.

Заводда бугунги кунда 7003 нафар ходим фаолият юритиб келиб, уларга ҳар ойда 3-3,5 млн сўм ўртача иш ҳақи ўз вақтида тўлаб келинмоқда.

Завод томонидан тасдиқланган жамоа шартномасига асосан мукофот пуллари заводнинг даромади ҳисобидан келиб чиққан ҳолда тўлаб берилади.

Жумладан, ўтган Рамазон ҳайити байрамида ҳар бир ходимга мукофот пуллари тўлаб берилган.

Бироқ пандемия даврида заводда ишлаб чиқарилган ёқилғи маҳсулотларига талаб кескин камайганлиги сабабли даромад миқдорига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатган.

Шу сабабли завод ходимлари касаба уюшмаси томонидан корхонанинг молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда мукофот пуллари берилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан видеолавҳа иштирокчилдари билан суҳбатлашилганида ҳар йилги мукофот пули берилмаганлиги сабабли видеолавҳа тайёрланиб, тарқатилганлиги маълум бўлди.

- Шу заводда ишлаётганимизга 15 йилдан кўп бўлди, - дейди Ф.Валихўжаева. – 3август куни 2-сменадан чиқаётиб, мукофот пули олмаганимиз учун видео мурожаат билан чиққан эдик. Шунча йилдан буён ишлаётган бўлсак, доим белгиланган вақтларда мукофот пулларини олиб келганмиз. Бир марта олмаганимиз бу пандемия вақтида заводимиздаги иқтисодий вазият билан боғлиқ эканлигини, тез орада яна аввалги ҳолатига қайтишини бизга завод раҳбарияти тушунтиришди. Тўғриси ўзимиз ҳам хижолат бўлдик.

Суҳбат якунида ходимлар заводнинг молиявий ҳолати тўғрисида тегишли маълумотлар олганлиги ва ушбу ҳолат юзасидан завод раҳбариятига эътирози йўқлигини маълум қилган.