Фарғона йўли кўчаси орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади
29 август соат 06:00 дан 18:00 га қадар Фарғона йўли кўчасининг Нукус ва Қўйлиқ ота кўчалари оралиғидаги қисми таъмирлаш ишлари муносабати билан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилиши сабабли, ушбу кўча орқали тўлиқ ва қисман ҳаракатланувчи 14 та автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади.
13т-сонли йўналишнинг сўнгги бекати вақтинчалик Ҳ.Бойқаро кўчасидаги Бектемир туман ҳокимлиги бекатида ташкил этилади. Йўналиш ҳаракати Бектемир туман ҳокимлиги бекатидан икки томонлама Ҳ.Бойқаро кўчаси, Сувсоз мавзеси, Оҳангарон йўли, Паркент, Маҳтумқули, КҲАЙ кўчалари орқали Тошкент вокзалигача ташкил этилади.
12-сонли йўналиш Қўйлиқ деҳқон бозори бекатидан ТҲАЙ, Уйсозлар 3-тор, Қурувчилар, Уйсозлар, Уйсозлар 2-тор, Иззат, Қорасув, Алимкент, Элбек, Тараққиёт 2-тор, Маҳтумқули, КҲАЙ, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда Бошлиқ мавзесигача ташкил қилинади.
15-сонли йўналишнинг сўнгги бекати вақтинчалик Мўйноқ ва Фарғона йўли кўчалари чорраҳасига яқин жойлашган Мўйноқ кўчасидаги 216-мактаб бекатида ташкил қилинади. Йўналиш ҳаракати Мўйноқ кўчасидан, Иззат, Бешариқ, Авиасозлар, Элбек кўчалари орқали Дўстлик метросигача икки томонлама ташкил этилади.
22-сонли йўналиш ҳаракати вақтинчалик Толлимаржон кўчасидаги “Электроаппарат заводи” бекатида қисқартирилади ва ушбу йўналиш “Электроаппарат заводи – Тошкент МУМ” оралиғида ҳаракатланади.
26-сонли йўналиш ҳаракати вақтинчалик М.Ашрафий кўчасидаги “Фарғона бозори” (Рисовый) бекатидан қисқартирилади ва ушбу йўналиш “Фарғона бозори – Янгиобод мавзеси” оралиғида ҳаракатланади.
37-сонли йўналишнинг сўнгги бекати вақтинчалик Янги Қўйлиқ кўчасидаги "Корзинка" бекатида ташкил этилади. Йўналиш ҳаракати Янги Қўйлиқ кўчасидаги "Корзинка" бекатидан бошлаб Янги Қўйлиқ, ТҲАЙ, Қумариқ кўчалари (Аэропорт-3), Қумариқ, А.С.Банокатий, Сарикўл, Туркистон, Т.Шевченко кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда Тошкент марказий универмагигача ташкил этилади.
45-сонли йўналиш ҳаракати икки томонлама ТҲАЙдан Янги Қўйлиқ кўчаси, ушбу кўчадаги 2-поликлиника бекати, Янги Қўйлиқ, ТҲАЙ кўчалари орқали Қўйлиқ деҳқон бозоригача ташкил қилинади.
55-сонли йўналишнинг ҳаракати икки томонлама Тошкент қувур заводидан Хонобод, Дадахўжаев, ТҲАЙ кўчалари, Аэропорт-3, Қумариқ, А.С.Банокатий, А.Фитрат кўчалари, Фарғона бозори (Магнит супермаркети), Фитрат, Сарикўл кўчалари орқали Истиқлол кўчасигача ўзгартирилади.
61-сонли йўналиш ҳаракати вақтинчалик А.Фитрат кўчасидаги “Фарғона бозори” (Магнит супермаркети) бекатида қисқартирилади ва ушбу йўналиш “Фарғона бозори – Халқаро аэропорт-2” оралиғида ҳаракатланади.
68-сонли йўналиш ҳаракати Қўйлиқ деҳқон бозори бекатидан ТҲАЙ, Уйсозлар 3-тор, Қурувчилар, Уйсозлар, Уйсозлар 2-тор, Иззат, Қорасув, Алимкент, Элбек, Тараққиёт 2-тор, Маҳтумқули, С.Азимов, Истиқбол, Шаҳрисабз кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда Чорсу савдо марказигача ташкил қилинади.
81-сонли йўналиш ҳаракати Қўйлиқ деҳқон бозори бекатидан ТҲАЙ, Уйсозлар 3-тор, Қурувчилар, Уйсозлар, Уйсозлар 2-тор, Иззат, Қорасув, Алимкент, Элбек, Тараққиёт 2-тор, Маҳтумқули, КҲАЙ, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда Гулобод кўчасигача ташкил қилинади.
93-сонли йўналиш ҳаракати Қўйлиқ деҳқон бозори бекатидан ТҲАЙ, Уйсозлар 3-тор, Қурувчилар, Уйсозлар, Уйсозлар 2-тор, Иззат, Қорасув, Алимкент, Элбек, Тараққиёт 2-тор, Маҳтумқули, С.Азимов, Истиқбол, Шаҳрисабз кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда Юнусобод 9-даҳасигача ташкил қилинади.
106-сонли йўналишнинг ҳаракати вақтинчалик Жаркўрғон кўчасидаги “Жарқўрғон кўчаси” (Улфат) бекатида қисқартирилади ва ушбу йўналиш “Хўжа маҳалласи – Жарқўрғон кўчаси” оралиғида ҳаракатланади.
127-сонли йўналиш ҳаракати Авиасозлар, Бешариқ, Иззат, Қорасув, Авиасозлар, Элбек, Тараққиёт 2-тор, Маҳтумқули, КҲАЙ, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда Чилонзор 25-даҳасигача ташкил қилинади.
Кўча-йўл тармоқларида автомобиллар ҳаракатининг вақтинчалик чекланиши ҳолатларига кўра, ушбу йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.